Ссылки доступа

Пандемияга қарамай РФда Конституцияга ўзгартишлар бўйича овоз бериш 22 апрелда бўлиб ўтади


Россия президенти Владимир Путин Конституцияга ўзгартишлар киритиш борасида умумроссия овоз бериши 22 апрелга белгиланиши борасидаги фармонга имзо чекди. Ҳужжат Кремль расмий сайтида эълон қилинди.

22 апрел – чоршанба, аммо ўша куни дам олиш дея эълон қилинди.

Фармонга изоҳ берган Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков, Россияда коронавирус тарқалиши муносабати билан "ноқулай вазият юзага келгудек бўлса" овоз бериш санаси бошқа кунга кўчирилиши мумкинлигини айтди. Бироқ, Путин овоз беришни 22 апрелга белгилади, чунки "номаълум сана билан фармони имзолаш мантиққа тўғри келмайди".

Россияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 114 ҳолат расман қайд қилинди. Бир қатор минтақалар, жумладан Москва расмийлари, оммавий тадбирларни чекламоқда, маданият масканлари, мактаблар беркитилмоқда. Айрим хорижий давлатлар кескин карантин чораларини кўрмоқда.

Конституцияга ўзгартиш масаласини январ ойида Путиннинг ўзи кўтариб чиққан эди. Ўшанда у баёнот бериб, ўзгартишлар нафақат парламент томонидан, балки умумхалқ овоз бериш йўли билан маъқулланиши кераклигини айтган эди – аслида амалдаги Конституциядабу масала кўзда тутилмаган.

Путин томонидан илгари сурилган ўзгартишлар Давлат думасида муҳокама қилинаётган бир вақтда президентлик муддатини нолдан бошлаш меъёри қўшилиши таклиф қилинди. Бу таклиф депутат Валентина Терешкова томонидан илгари сурилди, бу таклифгаПутин рози бўлди. Унга кўра, агар Путин ҳоҳлайдиган бўлса, 2024 йилги президентлик сайловларга номзодини қўйиши мумкин ва ғолиб бўлса яна икки муддат - яъни, 2036 йилгача президент лавозимида қолиши мумкин.

Бошқа ўзгартишлар сингари бу меъёрни ҳам муҳолифат вакиллари, жамоат арбоблари ва юристлар танқид қилди. Уларнинг таъкидлашларича, ўзгартишлар Конституциянинг асосий қоидаларига зиддир. Конституцион суд эса бу каби қарама-қаршиликларни аниқламади..

Ўзгартишларга қарши норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда, бироқ Москва расмийлари оммавий митинглар ўтказилишига рухсат бермади. Коронавирус туфайли куни кеча Россия пойтахтида 50 дан ортиқ киши иштирокидаги оммавий тадбирлар ўтказилишитақиқланди.

XS
SM
MD
LG