Ссылки доступа

ҚР тез кунларда Умрадан қайтган 300 кишини карантинга олади


Яқин кунларда Саудия Арабистонидан Қирғизистонга 300 киши қайтади, уларнинг ҳаммаси карантинга олинади. Бу ҳақда Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Толо Исақов маълум қилди.

«Эртага 100 киши, индинга 200 киши қайтади. Бу қўрқинчли рақам эмас. Агар шунча бемор келди, дейилса у ҳолда ташвишга тушсак бўларди. Келадиганлар касал эмас, уларнинг ҳаммаси бизнинг фуқаролар. Биз албатта уларнинг ҳаммасидан анализ оламиз. Албатта уларнинг ҳаммаси карантинга олинади», - дея таъкидлади Исақов.

Унинг сўзларига қараганда, Қирғизистонда обсервацияда 1600 ўрин тайёрлаб қўйилди, шундан салкам 1300 таси бўш турибди. Хориждан келган 321 киши шифокорлар назоратига олинган.

Қирғизистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолатлар аниқланди. Саудия Арабистонидан 12 март куни келган Сўзоқда истиқомат қилувчи уч кишига қўйилган диагноз тасдиқланди.

XS
SM
MD
LG