Ссылки доступа

Президент куёви: "Ҳамкорлик ўрнига хиёнат"


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви - Отабек Умаров коронавирус бўйича сохта маълумот тарқатмоқда, деб топилган ижтимоий тармоқлардаги 33 та аккаунт эгаларини "хиёнат"да айблади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви - бир вақтнинг ўзида Президент хавфсизлик хизмати раҳбари биринчи ўринбосари, Триатлон федерацияси раиси, Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти, ММА Марказий Осиё конфедерацияси раҳбари бўлган бўлган - Отабек Умаров коронавирус ижтимой тармоқлардаги саҳифаларида шундай ёзди:

"ИИВ ва Бош прокуратура ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий тармоқларда аҳоли ўртасида ваҳима қўзғатадиган, асоссиз маълумотларни тарқатаётган 33 та аккаунт ҳам аниқланди. Ҳамкорлик ўрнига хиёнат нақадар пасткашлик, аммо бу ҳолатда биз бундай ҳаракатларни миллий хавфсизлигимизга тажовуз сифатида баҳолашимиз мумкин".⠀

18 март ҳолатига кўра Ўзбекистонда 18 кишида вирус аниқланди. (21:30/17.03.2020) Булар Париж, Истанбул, Лондон ва Дубайдан қайтган ватандошлар ҳамда уларнинг яқинларидир.

Маълум бўлишича, Францияда бўлиб қайтган фуқаронинг онаси, келини ва бирга ишлайдиган ҳамкасбида коронавирус инфекция борлиги тасдиқланган.

Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси бўйича халққа мурожаат қилди.

Вазият тўлиқ назорат остида эканини, хавотир ёки ваҳимага тушишга асос йўқлигини таъкидлади.

Молиявий барқарорликни сақлаш ҳамда бозорларда нарх-наво ўсишининг олдини олиш, ҳудудий бюджетлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берди.

"Менинг топшириғимга мувофиқ, Махсус ишчи гуруҳ туризм, транспорт, фармацевтика ва енгил саноат каби соҳаларга солиқ таътиллари бериш, кредитларни қайтариш муддатини кечиктириш, кечиктирилган ташқи қарздорлик учун жарима қўлламаслик тартибини жорий қилиш чораларини кўрмоқда", деди президент.

XS
SM
MD
LG