Ссылки доступа

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 18 кишига етди


18 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 18 кишида вирус аниқланди. Булар Париж, Истанбул, Лондон ва Дубайдан қайтган ватандошлар ҳамда уларнинг яқинларидир.

Маълум бўлишича, Францияда бўлиб қайтган фуқаронинг онаси, келини ва бирга ишлайдиган ҳамкасбида коронавирус инфекция борлиги тасдиқланган.

ССВ вазирлиги 13 киши орасида оғир аҳволда бўлган бемор йўқлиги, шифохоналарда 641 киши ётгани, карантинда бўлган 8 минг кишидан 5700 нафарига жавоб берилганини маълум қилди.

16 мартдан бошлаб, Ўзбекистонга кириш-чиқиш тўхтади, таълим муассасалари ёпилди, давлат идораларида мажлислар тўхтатилди.

ЖССТ Европа ҳануз COVID-19 пандемияси маркази бўлиб қолаётганини билдирди, аксар Европа давлатларида фавқулодда вазият амалда.

Вирус юқтирганлар расмий сони 182 мингдан, ўлганлар сони эса 7 минг кишидан ошди, 80 мингга яқин одам соғайди.

XS
SM
MD
LG