Ссылки доступа

Қирғизистонда уч кун ичида 3,5 миллион тиббиёт ниқоби сотиб олинди


Қирғизистонда бир кунда 70 мингта ниқоб ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистонда коронавирус тарқалишига қарши туриш борасида ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар борасида маълумотга бағишлаган парламент мажлисида бош вазир Мухаммедкалий Абилгазиев маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, республикада талаб ошиб боргани сабаб уч кунда 3,5 миллион тиббиёт ниқоби сотиб олинган.

«Чайқовчилар томонидан миллионта ниқоб сотиб олиниб, бошқа мамлакатларда сотишга уриниш аниқланди. Финполиция 1,5 миллион ниқобни фош қилди. Чайқовчилар уларни нархлар ошганидан кейин давлатга сотишни режалаштирган эди», - деди бош вазир.

Жаҳонда коронавирус инфекцияси тарқала бошлангани ҳақида хабар тарқатилганидан сўнг Қирғизистонда тиббиёт ниқобларига бўлган талаб ошиб кетди. 5-7 сом турадиган ниқобларнинг нарҳи 20-30 сом (0,4 долларга яқин)гача кўтарилиб кетди. Сўнгги ҳафталарда ниқоблар дорихоналар пештахталаридан ғойиб бўлди.

XS
SM
MD
LG