Ссылки доступа

ТИВ: Тожикистонга 16 мамлакатдан келганлар икки ҳафталик карантинга юборилади


Тожикистон ТИВ 18 март куни берган хабарга қараганда, ТР Бош санитар врачининг фармойишига биноан, мамлакат ҳудудларига янги коронавирусни олиб келиб тарқатмаслик мақсадларида 16та мамлакатдан келган Тожикистон ва хорижий давлат фуқаролари 14 кунлик карантинга жойлаштириладилар.

Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги 18 март куни тарқатган маълумотларга кўра, ТР бош санитар врачининг фармойишига кўра Хитой, Эрон, Италия, Корея Республикаси, Афғонистон, Франция, Испания, Швеция, Швецария, Буюк Британия, Норвегия, Нидерландия, Германия, Бельгия, Дания ва АҚШдан келган Тожикистон ва бошқа хорижий давлат фуқаролари 14 кунга карантинга жойлаштирилади.

Бундан аввал карантин Хитой, Эрон, Италия, Жанубий Корея ва Япониядан мамлакатга келганлар учун мажбурий эди.

ТИВнинг эслатишича, хорижда бўлиб турган Тожикистон фуқаролари эҳтиёж туғилганда чет элдаги мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

Жаҳонда 18 март кунги эрталабки ҳолатга кўра коронавирусга чалинганлар сони 193 186 кишига етди, 7865 киши вафот этди. Айни дамда бир нечта мамлакатда вакцина яратиш борасида фаол ҳарактлар олиб борилмоқда.

Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнотига қараганда, мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар қайд қилинмади.

XS
SM
MD
LG