Муассаса дарвозаси олдида йиғилганлар унинг озод этилишини «Мұхтар, жасасын!» («Яшасин, Мухтар!») ҳайқириқлари билан олқишлашган.
Колония дарвозаси ортидан автомобилда рафиқаси билан чиққан Жакишев йиғилганлар билан саломлашди. Унинг Олмаотага бориши ҳақида берилган саволга тасдиқ оҳангида жавоб берди. У одамларга қўллов учун ташаккур айтди, шундан кейин у ва рафиқаси ичида бўлган автомобил жўнаб кетди. Шундан кейин колония дарвозаси олдида Жакишевни қарши олган, турли шаҳарлардан келган одамлар тарқалда бошлади.
Жакишев қамоқ муддатининг деярли ярмини камера туридаги шароитларда ўтказди: миллий хавфсизлик қўмитасининг тергов изоляторида, сўнгра ИИВ жиноий ижро қўмитаси тизимидаги вақтинча сақлаш изоляторида. 2009 йил қамоққа олинганидан кейин коррупция айблови бўйича Жакишевга тайинланган 14 йиллик турма муддатини ҳуқуқ ҳимоячилари ва унинг тарафдорлари сиёсий уйдирма деб аташади.
Жакишев илгари икки марта муддатидан илгари озод бўлишга муваффақиятсизларча уриниб кўрган. Суд шартли, муддатидан илгари озод этиш ҳақидаги даъво аризани расмийлар иддао қилаётганидек, Жакишев “Казатомпром” компаниясига етказган зиённи қопланмагани билан изоҳлади, ваҳоланки, унинг раҳбарлиги остида компания уран қазиб чиқариш бўйича жаҳон етакчисига айланган эди.
Семей шаҳридаги 2 сонли суднинг 3 мартдаги қарорига кўра, жазо муддатининг қолган қисми мобайнида – 3 йил 2 ой 17 кун – Жакишев ортидан пробацион назорат амалга оширилиши керак, унга нисбатан қатор чекловлар қўйилади. У полиция рухсатисиз бошқа жойга кўчиб ўтолмайди, асосий жазони ўтаб бўлмагунча ва пробацион назорат муддати ниҳоясига етмагунча хорижга кетолмайди.
Ўтган йилдан бошлаб Қозоғистон шаҳарларида Мухтар Жакишевни дастакловчи норозилик акциялари ўтказилди, унинг иштирокчилари расмийларни миллий компаниянинг собиқ раҳбарини ва сиёсий маҳбуслар рўйхатидаги бошқа одамларни озод этишга чақирдилар.
Қозоғистондаги қатор ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари Мухтор Жакишевни 2013 йили гарчи у сиёсат билан шуғулланмаган бўлсада, сиёсий маҳбус дея эътироф этди. Жакишев, ҳуқуқ ҳимоячилари фикрича, собиқ банкир ва 2009 йилдан буён хорижда истиқомат қилаётган, қозоқ расмийларининг танқидчиси Мухтар Аблязов билан азалий дўстлиги учун таъқибга учраган.
Халқаро ташкилотлар Қозоғистонни бир неча марта Жакишевни озод қилишга чақиришди. 2015 йили инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Қўмитаси ҳукмни бекор қилиш зарурияти ҳамда Жакишевга адолатли очиқ суд ҳуқуқи таъминланмаганлигини тан олиш кераклиги ҳақида гапирди.