Ссылки доступа

Коронавирусга чалинганлар сони яна беш кишига кўпайиб, 23 нафарга етди


Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 23 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, Францияда бўлиб қайтган ва коронавирусга чалингани аввалроқ маълум бўлган ўзбекистонлик аёлнинг яна уч нафар қариндошида инфекция борлиги тасдиқланган.

15 март куни Истанбул – Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган бир нафар ва жорий йил 14 март куни Лондон – Тошкент йўналишидаги 201-рейс билан келган яна бир нафар кишида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.

Вазирлик бу бешовлон шу пайтгача тиббий назоратда бўлганини қўшимча қилади.

Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 23 нафарга етган.

XS
SM
MD
LG