Ссылки доступа

Туркманистон Ўзбекистонда ўқиётган талабаларни ортга қайтармоқда


Туркманистон коронавирус инфекцияси аниқланган Ўзбекистонда ўқиётган талабаларини юртига қайтаришни бошлади. Бу ҳақда “Хроники Туркменистана” нашри хабар қилади.

Маълумотларга кўра, 16-17 март кунлари ўзбек-туркман чегарасидаги “Олот – Фороб” назорат-ўтказиш маскани орқали 21 нафар туркманистонлик талаба ватанига қайтган. Бу талабалар асосан Бухородаги олий таълим муассасаларида таълим олаётганди.

17 мартгача Хоразм вилоятидаги “Шовот” чегара маскани ҳам ишлаб турган. Сўнгги кунда бу маскан орқали Туркманистонга ўнлаб талаба ўтган. Нашр Ўзбекистондаги ОТМларда умумий ҳисобда 1100 нафар туркманистонлик талаба таълим олаётганини қайд этган.

Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолат 15 март куни аниқланган. Шу кунда мазкур инфекцияга чалинганлар сони 18 нафарга етган.

XS
SM
MD
LG