Ссылки доступа

AIBA собиқ президенти Ғафур Раҳимовнинг ҳовлисига Молотов коктейли отилди


14 мартга ўтар кечаси, соат 3.00 атрофида номаълум шахслар Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманидаги ҳовлига ёнилғи тўлдирилган шиша - Молотов коктейли ирғитган. Ҳодиса юз берган жойдан ёнилғи қуйилиб, пилик ўрнатилган яна 3 та шиша топилган.

Бу воқеа юзасидан терговгача суриштирувдан хабардор ИИБ ходимининг исми сир қолиш шарти билан билдиришича¸ “бу ҳужум оқибатида кичик ëнғин келиб чиққан ва ҳовли қоровулига тегишли “Матиз” русумли автомобиль қисман шикастланган”.

“Ҳужумга” нишон бўлган ҳовлида AIBA собиқ президенти, 69 яшар Ғафур Раҳимов ва унинг хотини Лола Раҳимова истиқомат қилади.

ИИБ зобитининг айтишича¸ 14 март куни Лола Раҳимова бу воқеа юзасидан Мирзо Улуғбек туман ИИБга ариза берган:

“Аризада «уйимизга ўғри тушди» деб ëзилган. Поджог¸ "Молотов коктейли" қисмини атайлаб айтишмаган. ИИБ ходимлари пожарниклар билан бирга воқеа жойига бориб, терговгача суриштирув ўтказиб қайтишди. ... топилган бутилкалар далилий ашë сифатида олинди. Келиб чиққан ëнғин борасида қўшнисидан тушунтириш хати олинди. Лекин ҳали жиноят иши очилмади. Экспертиза жавоби чиқмаса иш очилмайди. Пожарний хулоса бериши керак”.

Терговгача суриштирув ҳужжатларида ушбу бутилкалар “Молотов коктейли” деб малакаланган.

Раҳимовлар оиласи манфаатларини ҳимоя қилаëтган адвокатлардан бирининг айтишича, Раҳимовлар оиласи бу иш атрофида жимлик бўлишидан манфаатдор.

Оздлик мухбири Ғафур Рахимовнинг хотини Лола Раҳимова билан боғланишга уринди. Аммо Лола Раҳимова матбуотга ҳозирча гапирмаслигини адвокати орқали билдирди.

Матбуотга гапириш ваколати йўқлиги боис исми айтилмаслигини сўраган зобит “Лола Раҳимова ариза остидаги имзосини қайтариб олгани ва ўғриликка уриниш бўлгани ҳақидаги ариза ҳовлидаги танқўриқчилар номидан ëзилиб қайта расмийлаштирилганини” билдирди.

“18 март кунги ҳолатда бу юзадан жиноят иши очилмади¸ ҳалиям экспертиза хулосасини кутяпмиз” деди зобит.

Исми очиқланмаслигини сўраган мулозим иддаосига кўра¸ “Молотов коктейли" отилгани ва машина ëнгани борасида жиноят ишини очмай ëпти-ëпти қилишни Раҳимовга қўшни маҳаллада яшовчи собиқ амалдор Ички ишлар вазиридан шахсан илтимос қилган”.

Мулозимга кўра¸ собиқ амалдор кўрсатмасига биноан, Раҳимов уйи ҳозир кучайтирилган тарзда қўриқланмоқда.

69 яшар Ғафур Раҳимовнинг бугунги обрўси аввалгидек, хусусан, бундан 10-15 йил илгаригидек эмаслиги айтилади. Охирги пайтларда у ўз эътиборини спортга қаратган эди. У Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) президентлигидан кетишга мажбур бўлди ва бунга унинг криминал дунёга алоқаси борлигига гумонлар мавжудлиги сабаб бўлди.ан топшириғи) тарқалган эди.

XS
SM
MD
LG