Ссылки доступа

Хорижга йўловчи ташиш 40 кунга тўхтатилади


Ўзбекистонда 2020 йилнинг 20 март кунидан эътиборан халқаро йўналишларда автобус, енгил автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортлари орқали йўловчи ташувлари 40 кун муддатга тўхтатилади.

Транспорт вазирлигининг ўз Телеграм-канали орқали маълум қилишича, бу тадбир Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарори асосида амалга оширилмоқда.

Вазирлик мазкур чеклов автомобиль, авиа, темир йўл, дарё транспортларида амалга оширилаётган юк ташувлари ва ташқи савдо юкларига нисбатан қўлланилмаслигини эслатган.

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат 15 март куни қайд этилган. Бунинг ортидан ўтказилган ҳукуматнинг ошиғич йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов бошқа чоралар қатори мамлакатга кириш-чиқиш вақтинча тўхтатилиши ҳақида билдирган.

Ўзбекистонда COVID-19 вирусига чалинганлар сони, расмий маълумотларга кўра, 23 нафарга етган.

XS
SM
MD
LG