Ссылки доступа

Тожикистон Бош прокуратураси ТИУП етакчисини экстрадиция қилиш масаласида ЕИ билан музокара олиб бормоқда


Бош прокуратура баёнот бериб, фаолияти тақиқланган Тожикистон Ислом Уйғониш партияси етакчиси Муҳиддин Кабирий ва бу партиянинг бошқа аъзоларини ҳибсга олиш ва экстрадиция қилиш масаласида ЕИга аъзо мамлакатлар билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди.

Бу ҳақда ТР Бош прокурори Юсуф Раҳмон 19 март куни Тожикистон парламентининг юқори палатаси мажлисида баёнот берди. Музокаралар тафсилотлари ошкор қилинмаяпти.

Фаолияти тақиқланган ТИУП етакчиси Муҳиддин Кабирий 2015 йил баҳоридан бери мамлакат ташқарисида истиқомат қилади.

Тожикистон Олий суди 2018 йилда уни сиртдан “узоқ муддат қамоққа” ҳукм қилди. Ҳукумат уни жиноий тўда ташкил қилишда, қотиллик, қуролли исён ва бошқа жиноятларда айблайди.

Бироқ, хорижда бўлган ТИУП раҳбарияти Муҳиддин Кабирийга нисбатан қўйилган айбловни ва хукмни танқид қилди, ҳамда улар сиёсийлаштирилганини маълум қилди. ТИУП баёнот бериб, Тожикистон ҳукумати сиёсий саҳнадан чиқариб ташлаш мақсадида ТИУП фаолиятини тақиқлади ва террор ташкилоти деган айблов қўйганини таъкидлади.

Шу билан бирга икки йил муқаддам Интерпол Муҳиддин Кабирийни қидирилаётган шахслар рўйхатидан чиқарди.

XS
SM
MD
LG