Ссылки доступа

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 33 нафарга етди


Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 33 нафарга етган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумот тарқатди.

Вазирлик хабарномасига кўра, сўнгги бир кеча-кундуз ичида “коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган яқинларидан 9 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган”, “хориждан келган яна бир нафар фуқарода ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган”.

ССВ инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилаётганини урғулайди.

XS
SM
MD
LG