Ссылки доступа

Ўзбек олимлари коронавирусни аниқлаш учун тест тизими ишлаб чиқишди


Ўзбекистон олимлари коронавирусни аниқлаш учун тест системасини ишлаб чиқиш устида ишлар олиб боришмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш марказининг Телеграм канали маълум қилди.

Таъкидланишича, бутун жараён тахминан 5-6 соат вақтни олади. Бу экспресс тест эмас, балки фақат махсус лабораторияларда фойдаланиш мумкин бўлган тўлақонли тест бўлади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 60 кишида коронавирус аниқланди.

Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков вирус аниқланган беморлардан 13 нафарида ўпка яллиғланиши бошланганини маълум қилди.

Унга кўра, 4 нафарининг аҳволи оғир.

Беморларнинг қарийб ҳаммаси хорижда бўлганлар ва уларнинг яқинларидир. Булар орасида хорижда бўлмаган 20 яшар қиз ҳам бор.

XS
SM
MD
LG