Ссылки доступа

Внуководаги муҳожирлар: "Бу ерда фақат оддий мигрантлар қолди! Ватанимизда карантинда ўтиришга тайёрмиз!" (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Внуководаги муҳожирлар: "Бу ерда фақат оддий мигрантлар қолди! Ватанимизда карантинда ўтиришга тайёрмиз!". 23 март куни Озодлик Москванинг Внуково аэропортида Ўзбекистонга боролмасдан қолаётган ўзбек муҳожирлари билан учрашди. Внуководаги 300 яқин муҳожирларнинг айримлари бу ерда 7 кундан бери ётганини гапиради. (видео)

- Чегарадаги ўзбекистонликлар: Чегарада 2-3 кундан бери турибмиз, Ўзбекистон қабул қилмаяпти. Ўзбекистон коронавирус ортидан чегараларни ëпганлиги туфайли кўплаб ўзбекистонликлар шу кунларда Ўзбекистонга кира олмасдан чегарада кутишга мажбур бўлмоқда. (видео)

- Коронавирус тарқалишидан олдинги ва кейинги Самарқанд. Коронавирус пандемияси сабаб туристлар билан доимо гавжум бўлган Самарқанд кўчалари ҳозирда деярли бўшаб қолган. Кўчада ниқоб таққан саноқли ёшларни учратиш мумкин. Зиёратчилар аримайдиган Ислом Каримов ёдгорлиги олдида эса телефон "ўйнаб" ўтирган бир ниқобли йигит бор эди, холос. (фотогалерея)

- Москвадаги ўзбек чойхоналари коронавирусга қарши қандай курашаяпти? COVID-19 ёки “коронавирус” дунёни ларзага солмоқда. Коронавирус тарқалиши Россиядаги асосан ўзбек муҳожирлари ишлаётган кафе-ресторанларга қандай таъсир этди? (видео)

- Техас университети профессори: Коронавирус хавфли, оғир касалликлар қўзғаши аниқ. "Америка овози" хабарлар маркази Остин шаҳридаги Техас университетининг Статистика ва биология бўйича профессори Лорен Ансел Майерс билан коронавирус ҳақида Skype орқали суҳбат уюштирди. У ўлим ҳолатлари кўрсаткичлари ва вирус тарқалишини камайтириш ҳақида гапириб, унинг тарқалиши назоратга олинишига умид билдирди. (видео)

- Хитой ҳақиқатдан ҳам коронавирус инқирозидан фориғ бўлдими ?

- Хориж аэропортларида қолган минглаб ўзбекистонликлар президентдан ëрдам сўрамоқда. 16 март куни Ўзбекистон бир қанча йўналишларда рейсларни бекор қилгани ортидан минглаб ўзбекистонликлар хориждаги аэропортларда қолиб кетди. Самолëт йўқлиги сабабли аэропортда тунашга мажбур бўлаëтган ўзбекистонликлар ичида болалар¸ қариялар¸ ҳомиладор аëллар бор. Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмарти 20 март куни олти кун ичида хориждаги фуқаролар чартер рейслар билан қайтарилишини эълон қилди. (видео)

- КоронаХайрия: Мамлакат бўйлаб бепул ниқоб, исириқ ва саримсоқ. COVID-19 вируси туфайли юзага келган оғир вазиятда муҳтожларга ва умуман ҳаммага ёрдам қўлини чўзаётган одамлар, компаниялар ва ташкилотлар қаҳрамонимизга айланади. (видео)

- Коронавирус: Ўзбек-қирғиз чегарасида вазият қандай? (видео)

- Карантиндаги ҳомиладор аëл: Давлат бизни бу ерга ўлдиргани олиб келдими? Россиядан келиши билан карантинга жойлаштирилган ўзбекистонликлар яшаш шароити ëмонлигидан, хоналар дезинфекция қилинмаганидан ва овқат берилмасдан ëш болалар ва ҳомиладор аëллар оч ўтирганини айтмоқда. Карантин ҳудудини назорат қилишга олиб келинган Миллий гвардия ходимлари эса уларни ташқарига чиқара олмасликларини, вазиятни тушунишларини айтиб, сабр қилишга чақирмоқда. (видео)

- Коронавирус туфайли Россия аеропортларида қолиб кетган минглаб ўзбекистонлик ҳамон уйига кетолмаяпти. Россия аеропортларида қолаётган юзлаб ўзбек муҳожирлари Ўзбекистонга кетолмаётганидан шикоят қилмоқда. 2020 йилнинг 16 мартидан коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида Россия ва Ўзбекистон ўртасида темир йўл қатновлари ҳам тўхтатилгани эълон қилинди. (видео)

- Коронавирус ҳақида тарқалган беш ëлғон. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти коронавирус ҳақида тарқалган бешта ëлғон борасида маълумот берди. (видео)

- ЖССТнинг COVID-19 тарқалишида стрессни жиловлаш борасидаги тавсиялари. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус пандемияси шароитида эмоцияларни назорат остига олиш ва стрессга тушмаслик борасида ўз тавсияларини эълон қилди. (видео)​

- Праганинг маска таққан йўловчилари ва туристларсиз қолган кўчалари. (фотогалерея)

- Биринчи кўнгиллилар коронавирусга қарши вакцинани ўзларида синаб кўрмоқда. (видео Настоящее время)​

- Коронавирусдан қандай ҳимояланиш мумкин. (видео Директ)​

- Коронавирус туфайли Марказий Осиё масжидларида оммавий ибодатлар вақтинчалик тўхтатилди. (видео Настоящее время)

- Коронавирусдан қандай ҳимояланиш мумкин. ЖССТ тавсиялари. (видео Директ)​

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG