Йўловчилар фавқулодда ҳолатдан келиб чиққан ҳолда карантин тартиб-қоидалари асосида кутиб олинди, дея маълум қилади Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Москвадан келганларнинг 213 нафари эркак, 36 нафари аёл бўлиб, улар орасида вояга етмаганлар 31 нафарни, 60 ёшдан ошганлар эса 7 нафарни ташкил этган.
“Фуқароларнинг 10 нафарида кўнгил айниши ва ўзларини ҳолсиз сезиш ҳолатлари кузатилганлиги боис зудлик билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган”, дейилган ҳокимлик хабарномасида қолган йўловчиларнинг ҳар бирига нисбатан тиббий-профилактик нуқтаи назаридан қаттиқ назорат ўрнатилгани урғуланади.