Ссылки доступа

Тожикистон расмийлари танқиддан кейин талофатга учраган Халкажар қишлоғига қутқарувчилар жўнатди (видео)


Село Халкаджар
Село Халкаджар

Хатлон вилояти расмийларининг айтишича, вайронакор сел оқибатларини бартараф этиш учун Хуросон туманининг Халкажар қишлоғига ўнлаб қутқарувчилар ва юзлаб кўнгилларни жўнатган.

Жабрланган аҳоли расмийларни ҳаракатсизликда айблагандан кейин фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитанинг 50 нафар аскар ва зобитлари ҳамда 400 нафар кўнгиллининг жўнатилиши ташкиллаштирилди, ваҳоланки, унгача маҳаллий аҳоли бир киши қурбон бўлган, қўрғон бўйидаги участкаларни бузишга олиб келган сел оқимининг оқибатларини ўзлари мустақил тугатишга мажбур бўлишди.

Хатлон вилояти администрациясининг ахборот бўлими 25 март куни хабар беришича, вилоят раҳбари Курбон Хакимзода тош ва шағал ташиш учун 4 тонна ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ва 4 та “Дулан” юк машиналари, сув босган йўл ва уйларни тозалаш учун 7 дона экскаватор ва бошқа техникаларни ажратган.

Амалдорларга кўра, Давлат санитар-эпидемиология назорати маркази мутахассислари ҳар қандай юқумли касалликларнинг олдини олиш устида иш олиб бормоқдалар – айнан улар Халкажар қишлоғида яшаш уйлари ва қишлоқ бўйидаги уй хўжалик участкаларнинг 246 тасида, Пахтаобод қишлоғида 73 та уй хўжалигида, шунингдек, 24 сонли мактаб, стадион, тиббий пункт, кўча ва масжидларда дезинфекция ишларини ўтказишди.

Халқажар қишлоғи кирадиган Садриддин Айний номидаги жамоат раиси Хотам Каримовнинг Озодлик радиосига айтишича, қишлоқни тозалашда юзлаб кишилар, шу жумладан, ўқитувчи ва шифокорлар қатнашмоқда.
Ўша пайтгача вайронакор сел ёпирилган Халкажар қишлоғи аҳолиси маҳаллий расмийларни ҳаракатсизликда айблашди. "Бизда нима рўй бераётганини кўришга ҳам ҳатто ҳеч ким келмади. Бизга лойдан тозалашда ҳеч ким ёрдам бермаяпти", – деди 24 март маҳаллий турғун Зарина Мавлонова.

Маҳаллий турғунларга кўра, агар уларнинг қишлоғи яқинида олдиндан қирғоқни мустаҳкамлаш ишлари олиб борилганида ҳеч нарса содир бўлмасди. Уйлари сув босган яшовчилар бир неча тундан бери уйлари талофат кўрмаган қўшнилариникида тунашмоқда. "Қўшниларникида тик туриб тунадик. Кўплар ухламаган", – давом этади Зарина Мавлонова.
Одамлар расмийларни бефарқликда, етиб келган қутқарувчиларни ҳаракатсизликда айблашади. "Қутқарувчилар ишламаяпти. Ўз техникаси учун бензин топиш учун чопмоқда", – дея ғазабланади маҳаллий турғун Махмадсалим Ёкубов.

Халкажарлик бошқа турғун Шарифали Муродзод қишлоқдаги юзага келган муаммони ўз вақтида эълон қилгани учун Озодлик радиосига миннатдорчилик билдирди. Унга кўра, айни чиқишдан кейин ҳокимият фавқулодда вазиятга эътибор қаратди ва қутқарувчи ҳамда кўнгиллиларни жўнатди. «ФВҚ нинг 50 ходими сув босган уйларни тозалаш билан машғул. Уйларга шикаст етиши ва чорванинг нобуд бўлиши каби аҳолига етказилган моддий зиён қопланадими ёки йўқ, ҳозирча бу қоронғу», - дейди суҳбатдош.

21 март куни кечқурун шивалаб ёққан ёмғир Халкажар қилоғига сел келишини келтириб чиқарди, натижада уйларни ва маҳаллий турғунларнинг участкаларини сув босди. Табиий офат оқибатида маҳаллий яшовчи Мирзокул Рахмонкулов ҳалок бўлди. Амалдорларнинг хабарига кўра, етказилган зарарни ҳисоблаш давом этмоқда, аммо аниқроқ айтганда 200 дан зиёд уйга зиён етди.

В Таджикистане люди жалуются на бездействие власти во время селя
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:41 0:00

XS
SM
MD
LG