Ссылки доступа

Хитой Қирғизистонга индивидуал ҳимоя воситаси кўринишида гуманитар ёрдам кўрсатди


Хитой Қирғизистонга коронавирусга қарши курашиш учун гуманитар ёрдам топширди. Бу ҳақда республика штабидан хабар беришди.

10 мингта респиратор, 10 мингта бир мартали ниқоб ва мингта индивидуал ҳимоя воситаси кўринишидаги ёрдам 25 март куни “Торуғарт” ўтиш-назорат пунктида топширилди.

Қайд этилишича, Қирғизистондаги Хитой элчихонасига 10 мингта ниқоб берилган.

26 март ҳолатига Қирғизистонда 44 кишида коронавирус тасдиқланган. Уларнинг 20 та ҳодисаси Ўш вилоятида, 19 таси Жалолобод вилояти, 3 таси Бишкекда, биттадан Боткен ва Чуй вилоятларида кузатилди.

XS
SM
MD
LG