Ссылки доступа

Қозоғистонда коронавирус юққанлар сони 100 га яқинлашди


Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги пайшанба куни кундузи Нур-Султонда коронавирус инфекцияси юқишининг яна тўққизта янги ҳолати қайд этилганини хабар қилди.

26 март 12:20 ҳолатига мамлакатда коронавируснинг 97 инфекцияси тасдиқланди: 55 ҳодиса Нур-Султонда, 34 таси Олмаотада, иккитадан – Қарағанда ва Шимкентда, биттадан — Олмаота, Актуба, Жамбил ва Шимолий-Қозоғистон вилоятларида.

Айни пайтда расмийлар илгари коронавирусга чалингани тасдиқланган икки нафар беморнинг соғайгани ҳақида хабар беришди.
Жон Хопкинс Университети маълумотларига қараганда, бутун дунё бўйлаб

472 минг кишида юқиш ҳолатлари 21 мингдан кўпроқ инсонда ўлим ҳолатлари кузатилди. Деярли 115 минг киши соғайиб кетган деб тан олинди.

XS
SM
MD
LG