Ссылки доступа

Афғонистон ҳукумати ва толиблар “нигоҳлари тўқнаш” ҳолда асирларни озод этиш масаласини муҳокама қилишади


Афғон ҳукумати амалдорлари, кутилишича, яқин бир неча кун давомида асирдаги жангариларнинг озод қилинишини бошлаш масласини муҳокама қилиш учун толиблар делегацияси билан учрашади, дея хабар берди Афғонистон Миллий хавфсизлик кенгаши.

25 март куни томонлар видеоконференция воситасида бир-бирлари билан маслаҳатлашиб олганидан сўнг Кенгашнинг расмий вакили Жавид Файсал twit-хабарида баёнот берди: «Яқин кунларда толиблар жамоаси 31 мартгача 100 нафар маҳбуснинг озод этилишини келгусида ҳам муҳокама қилиш учун Афғонистон ҳукумати билан “юзма-юз” учрашади».

Асирларни “инсонпарварлик нуқтаи назаридан”, асирлар жанг майдонига қайтмаслиги борасида толиблардан кафолат олинганидан кейин озод этилади», деб ёзди Файсал.

Воқеаларнинг бу каби ривожи АҚШ воситачилигидаги тинчлик жараёнлари доирасида толиблар ва афғон ҳукумати ўртасида депсиниб турган музокараларнинг давом этишига имкон бериши кутилмоқда.

Толиблар вакили Сухаил Шахиннинг Twitterда ёзишича, видеоконференцияда асирларни озод қилиш “чамаси март охиридан бошланиши” юзасидан қарор қабул қилинган. Шахинга кўра, толиблар жамоаси Афғонистон расмийлари кўплаб асирдаги толибларни ушлаб турган Кобул шимолидаги “Баграм” турмасига йўл олади. АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус элчиси Залмай Халилзод иштирок этган “техник учрашувда” баёнот беришича, томонлар асирларни 31 мартдан бошлашга келишиб олишди.

XS
SM
MD
LG