Ссылки доступа

Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистонда 11 нафар шифокор коронавирусга чалинган»


Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган 65 нафар беморларнинг 11 нафари шифокорлардир, деб маълумот берди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қарши чора-тадбирларни кучайтиришга бағишланган видеоселектор мажлисида айтилган.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига зудлик билан 30 мингта экспресс-тест харид қилиш топширилган.

Президент Шавкат Мирзиёев “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекцияси юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга 100 миллион сўм миқдорида бир марталик тўловлар тўланади.

XS
SM
MD
LG