Ссылки доступа

Марказий Осиёда коронавирус эпидемиясига қарамай Тожикистонда олий лига жамоалари ўртасида футбол чемпионати бошланди (видео)


Тожикистон расмийлари мамлакатда COVID-19 вируси қайд қилинмаганини, шу сабабли спорт мусобақалари ва бошқа тадбирларнинг тақиқланиши учун асос йўқлигини айтмоқда.

Бироқ, Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсиясига биноан ҳозирча барча ўйинлар томошабинлар иштирокисиз ўтказилади.

Тожикистон олий лига жамоалари ўртасидаги янги чемпионатда дебютантлар – «Локомотив-Памир» ва«Файзканд» дуранг – 2:2 ҳисобида ўйнашди. «Хатлон» ўз майдонида «Истаравшан» устидан2:1 ҳисобда ғалаба қозонди. «Кўктош» ва«Регар-ТадАЗ» ўйинида ҳисоб очилмади – 0:0.

Тожикистон чемпионатининг биринчи босқичида 8 апрел, чоршанба куни яна иккита ўйин бўлади. «Хўжанд» меҳмонда МАСК билан ўйнайди. «Душанбе-83» эсаВахдатда «Истиқлол»ни қабул қилади.

Тожикистон чемпионатининг янги мавсумида ўнта клуб - «Истиқлол» (Душанбе), «Хўжанд» (Хўжанд), «Регар-ТадАЗ» (Турсунзода), МАСК (Душанбе), «Кўктош» (Рудакий), «Истаравшан» (Истаравшан), «Хатлон» (Бохтар), шуниндек дебютантлар – «Локомотив-Памир» (Душанбе), «Файзқанд» (Восе) ва«Душанбе-83» (Душанбе) иштирок этади.

Тожикистон Чемпионати -2020 учта босқичда бўлиб ўтади – ҳар бир жамоа 27 та матч ўйнайди. Регламентга кўра, бу йилги мавсумда тўққизинчи ва ўнинчи ўрин олган олий лига жамоалари 2021 йилги мавсумда биринчи лигага тушрилади. 2020 йилги биринчи лиганинг ғолиби ва кумуш совриннинг эгаси 2021 йилда олий лигага йўлланма олади.

Тожикистн футбол Федерациясининг хабар қилишича, «Истиқлол» ва «Хўжанд» жамоалари иштирокидаги ОСФ -2020 Кубоги ўйинларининг айримлари кечиктирилиши, 2022 йилги жахон чемпионати саралаш ўйинларнинг ортга сурилиши, шунингдек глобал коронавирус пандемияси туфайли ўйинлар жадвалида ўзгаришлар бўлиши мумкин..

XS
SM
MD
LG