Ссылки доступа

Москвадаги тожик фаоллари коронавирус туфайли ишдан айрилган мигрантларни боқмоқда (видео)


"Таджики, узбеки, без разницы – обращайтесь". Мигранты в Москве кормят мигрантов
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:11 0:00

Москвада бир гуруҳ тожик фаоллари коронавирус эпидемияси туфайли иш ва маошдан айрилган меҳнат мигрантларига овқат тарқата бошлади. Мигрантлар ишлайдиган кўплаб компаниялар карантин туфайли ёпилди ва ходимларни ишдан бўшатди, ишдан бўшаганларнинг ватанга кетишлари учун пули йўқ.

Мигрантлар билан бир қаторда муҳтож москвалик ва пенсинерлар ҳам волонтерлардан бепул озиқ-овқат олмоқда.

Озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш нуқталари Москванинг Жанубий Шарқидаги Шоссейной кўчасида жойлашган. Бу ерга келганларга волонтерлар пакет бермоқда: уларнинг айтишларича, озиқ-овқатлар икки кишига 5-7 кунга етади.

"Биз бозорда ишлардик, бозор ёпилди. 22 март куни ватанга кетмоқчи эдик, аммо самолётлар парвози тўҳтатилди, – дейди Мирзоахмад Боев пакетлардан бирини олар экан. – Чипталар чўнтагимизда қолди, аммо бизга пулларни қайтаришмади. Озиқ-овқат олишга пулимиз йўқ. Бу ҳолатга тушиб қолганлар ўн нафар. Йигитларнинг ёрдам борасидаги эълонини кўриб қолиб шундан фойдаланишга қарор қилдик. Ташкилотчиларга раҳмат".

Акцияни ҳуқуқ ҳимоячиси Иззат Амон ўз жамоаси билан ташкиллаштирди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтовар Джумаевнинг айтишича, озиқ овқат маҳсулотларини олувчилар асосан Москвадаги офисларни тозалаш билан шуғулланувчи компанияларида ишлаган. Бироқ карантин туфайли ишсиз ва пулсиз қолишди. Уларнинг кўпчилигида инқирозли кунларда яшаш учун жамғарма йўқ.

"Ҳозир ҳаммаёқ берк, шу сабабли оғир кунлар бошланди, – дейди Джумаев. – Тез орада ниҳоясига етишига умид қиламиз. Вазият ижобий бўлишига умид қилаяпмиз, шифокорлар вазиятдан чиқиш учун ниманидир ўйлашади".

Волонтерларнинг айтишларича, акция иштирокчилари шартли равишда уч гуруҳга бўлинган. Биринчиси– бевосита мигрантлар билан ишлайди, уларга овқат тарқатади. Иккинчиси – меценатлар: улар озиқ-овқатлар билан ёрдам беради. Учинчи гуруҳ– оғир аҳволда қолган одамлар. Афсуски бу кабилар кўп: ҳар куни оқшомга бориб волонтерларда бирорта ҳам озиқ-овқат солинган пакет қолмайди.

Волонтерларнинг айтишларича, ёрдам сўраётган одамларни ажратишмайди, эҳтиёжмандларнинг ҳаммасига бирдек ёрдам беришади, жумладан ёрдам олувчилар орасида кам таъминланган москваликлар ҳам бор, улар асосан пенсионерлар. "Ўзбек бўладими, тожик бўладими, улар бизнинг ватандош. Ким бизнинг ёрдамга муҳтож бўлса – мурожаат қилинг, манзилимиз Шоссейная 22, – дейди волонтер Махмадхон Эгамов. – Мана шу нуқтага келинг ва мурожаат қилиб, биздан ёрдамни олиб кетинг".

Кимдир қандайдир сабаб билан тарқатиш нуқтасига келомайдиган бўлса у ҳолда волонтерлар манзилга етказиб беришни ҳам ташкиллаштирдилар: шунчаки автомобили борларга ва ёрдам кўрсатмоқи бўлганларга мурожаат қилдилар. Аммо ёрдам кўрсатмоқчи бўлган машиналар ҳозирча етишмаяпти, шу сабабли муҳтожларнинг ҳаммасига озиқ овқат маҳсулотларини етказиб беришнинг имкони бўлмаяпти, демоқда волонтерлар.

Ёрдам ташкилотчиларнинг айтишларича, ҳар куни Москвада муҳтожлар сони ортиб бормоқда: карантин қанчалик узоқ чўзилса, жамғармаси бўлганларда ҳам улар тугаб бораверади. Барча мигрантлар коронавирус эпидемияси тугашини ва тезроқ ишга чиқишни кутишмоқда.

XS
SM
MD
LG