Ссылки доступа

ОПЕК мамлакатлари ва Россия нефть қазиб олишни бир кунда 10 млн баррелга қисқартирмоқчи


ОПЕК+ мамлакатлари музокаралар якунида нефт қазиб олишни 2018 йил октябрь даражасига тушириб, май – июн ойларида бир кунда 10 млн баррел қазиб олишга келишиб олдилар, дейилади якуний коммюникеда.

Ҳужжатда таъкидланишича, Россия ва Саудия Арабистони ОПЕК+ билан янги келишувни ҳаётга татбиқ қилишда май ойидан июн ойи охирига қадар бир кунда 8,5 миллион баррелдан ортиқ нефть қазиб олмайди, дейилади РИА Новости хабарида.

Пайшанба куни ОПЕК+ ўн соатлик музокаралар якунида ҳамкорлик борасида декларация қабул қилдилар. Шартларга рози бўлмаган Мексика келишилган квоталар бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олиши керак.

Йилнинг қолган қисмида қазиб олиш 8 млн баррелни, яъни 2018 йил октябрь даражасининг 18% ни ташкил қилади. 2021 йил январидан 2022 йил апрелигача ОПЕК+ нефть қазиб олишни 6 млн баррелга, 2018 йил октябридан 14% га камайтиришни ўз зиммасига олди.

Мавзуни муҳокама қилиш жума куни G20 форматида давом этади.

Ўтган ҳафта сўнгида РФ президенти Владимир Путин нефть қазиб олувчи бошқа мамлакатлар ОПЕК+ доирасида, шуниндек АҚШ амалга оширса, Россия ҳам нефть қазиб олишни камайтиришга розилиги борасида баёнот берди.Бу Россиянинг Urals нефтнинг нархи ўтган ҳафтада бир баррели 10,5 долларга тушиб кетганидан сўнг юз берди. Бу нархда Москва бюджетига деярли даромад тушмасди, нефт компаниялари эса зарарга ишларди. Нефть нархи тушиб кетишидан аввал Россия нефт қазиб олишни камайтириш борасида гапиришни истамасди ва шу сабабли ҳам ОПЕК+ нефть қазиб олувчилари келишувни бузди ва нефть бозорида нархлар урушини келтириб чиқардилар.

Нефть қазиб олишни қисқартириш борасидаги саволга жавоб берган АҚШ президенти Дональд Трамп, бунинг имконияти бор деб ўйламаслигини таъкидлади. «Биз аллақчон қисқартирдик ва бозорга мослашдик», — деди Америка етакчиси. Бундан аввалроқ Трамп аввалги келишувнинг барбод бўлишида бир-бирларини айблаётган Россия ва Саудия Арабистони ён беришларидан манффаатдор эканлигини билдирган эди. Акс ҳолда, Трампнинг сўзларига қараганда, Вашингтон, углеводородлар импортига “жиддий квоталар” жорий қилиши мумкин.

Катта миқдорда сланц нефти ишлаб чиқарадиган АҚШда соҳа билан асосан хусусий бизнес, компаниялар шуғулланади, уларнинг фикрича, нефть қазиб олишнинг мажбуран қисқартирилиши Американинг Монополияга қарши қонунларига мос келмайди.

XS
SM
MD
LG