Ссылки доступа

Муниса Ризаева: Гулнора Каримова сабаб ўзимни ўлдирмоқчи бўлганман


Муниса Ризаева MyDay stories лойиҳасига берган интервьюсида бундан бир неча йил аввал Гулнора Каримованинг топшириғи билан “запрет”га тушгани ва бу ҳолат унга қаттиқ таъсир кўрсатгани ҳақида сўзлаб берди.

“Гулнора Каримовага мен ҳақимда турли асоссиз гап-сўзлар етказишган. Мени унинг номини сотишда айблашган. Масалан, мени йўлда ЙПХ ходимлари тўхтатганида, мен уларга “Гули Каримованинг дугонасиман” деб айтганмишман гўё. Бундан ташқари, ўша вақтда унга яқин бўлган бир гуруҳ аёл хонандалар Каримовага мен ҳақимда бўлмағур гапларни гапирган... Бу гап-сўзлар M&TVA тақдирлаш маросимидан бир кун аввал бўлган. Ўшанда менга “Йил қўшиғи” ва “Йил хонандаси” номинацияларида мукофот бермоқчи бўлишган. Шунинг учун ушбу “интрига” атайин уюштирилган. Гулнора Каримова мен ҳақимдаги гапларга ишонган ва “Бўлди, унга ҳеч қандай мукофот бермайсизлар. Ҳаммаёқдан ҳайдайсизлар!” деб кўрсатма берган ”, дея ўша ҳолатни эслайди М.Ризаева.

Хонандага кўра, қора рўйхатга тушгач, барча ундан юз ўгирган.

“Ҳамма ўзидан қўрқиб мен билан гаплашишга ҳадиксирарди. Ўзимни худди ўлгандек ҳис этардим. Ҳатто юрак хуружи билан касалхонага ҳам тушиб қолганман, ота-онам мендан айрилишига бир бахя қолган. Ўзимни осиб ўлдиришга ҳам уринганман”, дейди М.Ризаева.

XS
SM
MD
LG