Ссылки доступа

Қозоғистон Бош штаби: Махсус чақириққа 470 ҳарбий хизматчи келди


Махсус жамлоққа 473 ҳарбий хизматчи, жумладан заҳирадаги 71 зобит, 402 сержант ва аскар чақирилди. Бу ҳақда онлайн-брифингда Қозоғистон Қуролли кучлари Бош штаб бошлиғининг ўринбосари Серик Бурамбаев.

Унинг таъкидлашича, чақирилганларнинг кўпчилигини кўнгиллилар ташкил қилади.

- Чақирилган ҳарбий хизматчилар блокпостларда ишлашади, санитар-эпидемиологик ишларга жалб қилинади, айрим одамлар оператив штаб таркибида фаолият юритади, - дея таъкидладиБурамбаев.

Унинг қайд қилишича, Фавқулотда ҳолат шароитида бу каби чақирувлар уч ойдан ошмайди, аммо«бу галги вазиятда бу масала хокимиятлар қарори билан ҳал қилинади».

Серик Бурамбаевнинг айтишича, Нур-Султон, Олмаота шаҳарлари, Олмаота, Қизилўрда, Павлодар ва Оқмола вилоятларида бўлинмалар шакллантирилди. Оқтобе ва Отирау вилоятларида ҳарбий хизматчиларни чақириш тадбирлари давом этмоқда.

Заҳирадагиларни чақириш борасидаги фармон Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан 2 апрел куни имзоланди. Кўзланган мақсад «Қуролли кучларнинг ҳудудий қўшинларини шакллантириш» дея таъкидланди.

Қозоғистонда коронавирус инфекцияси туфайли 16 мартдан Фавқулотда холат режими амал қилмоқда. 10 апрел ҳолатига кўра ҚРда коронавирус билан боғлиқ 802та ҳолат қайд қилинди, тўққиз киши вафот этди.

XS
SM
MD
LG