Ссылки доступа

Покистонда коронавирусга чалинган қирғизистонлик вафот этди


Коронавирус инфекциясига чалинган 73 ёшли Қирғизистон фуқароси вафот этди. Ахборотни 10 апрел куни Ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлади.

«Азаттиқ» радиосига ТИВ матбуот котиби Улан Дыйканбаевнинг айтишича, қирғизистонлик Райвинд шаҳридан 60 километр узоқда жойлашган Қала вилоятида карантинда эди.

Қирғизистонликнинг ўлими ҳақида 9 апрель куни Покистоннинг The News нашри хабар берди. Хабарда таъкидланишча, вафот этган шахс «Таблиҳи жамаат»нинг аъзоси бўлган, у қандли диабетдан азият чекарди ва карантиндан 1 апрел куни шифохонага юборилган эди.

ТИВ маълумотига кўра, мамлакат ташқарида 31 нафар қирғизистонлик коронавирусни юқтирган.

10 апрел ҳолатига кўра Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 298 кишини ташкил қилади. Коронавирусга чалинган 9 киши соғайгани боис шифохонадан чиқарилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирнинг ўринборсари Мадемин Каратаев хабар берди.

Умумий ҳисобда 39 киши соғайди. 254 нафар бемор стационарда даволанмоқда, улардан 8 нафари оғир аҳволда.

XS
SM
MD
LG