Ссылки доступа

Карантин пайтида фарзанди билан қурилиш вагончасида яшаб келаётган ўзбекистонлик аёл ҳикояси (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Карантин пайтида фарзанди билан қурилиш вагончасида яшаб келаётган ўзбекистонлик аёл ҳикояси. Россияда 30 апрелгача жорий этилган «ўзини изоляция қилиш” режимида қолаётган ўзбек муҳожирлари қай аҳволда яшамоқда? (видео)

- Бахтсиз ҳодиса туфайли оёқларидан айрилган Озодбекнинг орзулари. Навбатдаги лавҳамиз - 12 яшар Озодбек Ҳамроев ҳақида. У Самарқанд шаҳридан. Россияга Озодбек ота-онаси билан кичиклигида келган. 2013 йилда у Подмосковьеда содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли оёқларидан айрилган. (видео)

- Афғонистонда азонни ислоҳ қилишди. Афғонистондаги айрим мусулмон дин пешволари қавмларни эпидемия пайтида масжидда йиғилмаслик ва бунинг ўрнига уйда ибодат қилишга даъват этишдай эски амалиётга риоя этишга чақирди. Бироқ даъватдаги янги ифода усули кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Баъзи афғонистонликлар уни тушунмаганини айтмоқда. (видео)

- Пандемия ортидан туристларсиз ҳувиллаб қолган Прага кўчалари. Чехия пойтахти туристлар кўп келадиган жойлардан бири ҳисобланади ва пандемиягача унинг кўчалари туристлар билан тўла эди. Ҳозир мамлакатда фавқулодда вазият¸ чегаралар ëпилган¸ ҳукумат қарорига кўра¸ аҳоли кўчада ниқоб тақиб юришга мажбур. (видео)

- Ӯзбекистонда қор - баҳор ӯртасида. (видео)

- Ҳамма ниқоб тақсин: Дунëнинг кўплаб мамлакатлари ниқоб тақишни мажбурий қилмоқда. Кўплаб мамлакатлар аҳолига жамоат жойларида ўзларини коронавирусдан ҳимоя қилиш учун ниқоб тақишни тавсия қилмоқда ëки талаб қилмоқда. Ниқоблар 100 фоиз ҳимоя қилмайди¸ лекин докторларнинг айтишича¸ инфекция юқтирганини ҳали билмайдиган одамдан тарқалишининг олдини олишда ëрдам беради. (видео)

- На пул бор, на егулик: COVID-19 собиқ Совет республикалари қашшоқларини қақшатмоқда. Коронавирус сабабли карантин эълон қилиниши ва кўплаб фаолият турлари тўхтатилиши собиқ Совет республикаларидаги қашшоқларга қаттиқ зарба берди. (видео)

- "Москвага ҳеч ким яхши ҳаётдан келмайди, яхши ҳаёт кўрганлар Ўзбекистонда яшайди!". Россияда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирлар - миллионлаб. Ўзга юртда ўз бизнеси ёки ишини очган юртдошлар - саноқли. Озодликнинг навбатдаги меҳмони - Сайёра Рябицева, “Садаф” кадрлар агентлиги асосчиси ва бош директори, тадбиркор, қолаверса, 6 фарзанднинг онаси. (видео)

- Тадқиқотчи: Одамлар руҳини туширмаслиги ва атрофидагиларни ўйлаши керак. Нью-Йорк шаҳридаги Колумбия университетининг юқумли касалликлар бўйича тадқиқотчиси Барун Матема Болқон хизматининг Косово бўлими ходими Валона Тела билан COVID-19 вируси юқтириши мумкин бўлган болалар, болалар қайси гуруҳининг унга чалиниш хавфи кўпроқлиги ва умуман олганда, нима учун улар гуруҳ сифатида ушбу касалликка камроқ чалиниши ҳақида суҳбатлашди. (видео)

- ФСБга ишга таклиф қилинганини айтган ўзбекистонлик таэквондочи қизнинг ҳикояси. 21 яшар самарқандлик Альбина Багомедова қора камар биринчи дан соҳиби. У 4 ёшидан бошлаб шарк яккакураш турлари билан шуғулланишни бошлаган. Озодлик билан суҳбатлашган ёш спортчи спорт залига уни онаси етаклаб келганини эслади ва келгусида режалари катта эканини гапиради. (видео)

- Карантиндаги Самарқанд: Туристларсиз ёдгорликлар, ҳувиллаган кўчалар. Коронавирус пандемияси сабаб туристлар билан доимо гавжум бўлган Самарқанд кўчалари ҳозирда деярли бўшаб қолган. Кўчада ниқоб таққан саноқли ёшларни учратиш мумкин. 30 мартдан шаҳарда транспорт қатнови ҳам тўхтаган. (видео)

- Муҳожир аёл: Юртдошларимизга сабр тилайман! Россияда қолган муҳожирлар коронавирус тарқалиши ортидан бу мамлакатда киритилган карантин режим шароитларига қандай мослашмоқда? (видео)

- Карантин пайтида ақлдан озмаслик учун куйлаш, югуриш ва рақсга тушиш. Коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин пайтида одамлар ақлдан озмаслик учун нималар қилмоқда? Италиядаги тожик операчиси балконида қўшнилари учун опера куйламоқда. Россиялик балерина эса уйда машқларни бажармоқда. (видео)

- Коронавирус тести ҳақида билиш керак бўлган беш маълумот. Тиббий тест топшириш коронавирус тарқалишини жиловлаш калити. Тест топшириш фақат беморни тузатиш учунгина фойдали эмас. Касаллик тарқалишини кузатиш ва чеклаш учун ўша тест натижаларига таянилади. Бурун суртмаси айни пайтда шахснинг фаол коронавирусни юқтирган ёки юқтирмаганини аниқлаб беради. (видео)

- Москва муҳожирлари: Омборларда ишчи кучига эҳтиёж уч баробар ошди! Озодлик кўплаб соҳаларда мигрантлар оммавий ишсиз қолаётган бир пайтда “Перекрёсток” супермаркети омборхоналарида айниқса меҳнат мигрантлари ишчи кучига бўлган эҳтиёж кескин ошганига гувоҳ бўлди. (видео)

- Карантиндаги Тошкент: Бўм-бўш кўчалар, кимсасиз ҳиёбонлар. Коронавирус пандемияси сабаб 24 мартдан Тошкентга кириш-чиқиш ёпилди. 27 мартдан кўчага сабабсиз чиқиш, 30 мартдан шахсий автомобилдан фойдаланиш тақиқланди. Карантин боис пойтахтнинг гавжум кўчалари ҳувиллаб қолди. (фотогалерея)

- Андижонда президент келишига тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу фотогалереяда президент ташрифига Файзабод- Марҳамат йўли бўйидаги уйларнинг фасади безатилаётгани, йўл бўйига гуллар экилаётгани акс этган. (фотогалерея)

- Карантин эълон қилингани ортидан ишсиз қолган ҳаммол йигит ҳикояси. 28 мартдан Россия ҳукумати эълон қилган “таътил” ортидан, кафе-ресторанлар, савдо марказлари ва бозорлар ёпилди, давлат муассасалари ишини тўхтатди. Самарқандлик 23 яшар Қосимжон Раҳимов малакали ҳаммол. Куни кеча, Москвада кафе-ресторанлар ёпилиши ортидан у ишсиз қолди. (видео)

- Коронавирусга қарши вакцина қачон тайëр бўлади? Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш ва унинг расман вакцина сифатида эълон қилиниши бир йилдан ортиқ вақт олиши мумкин. Бошқа тадқиқотлар эса коронавирус симптомларини аниқлаш ва унинг тарқалишининг олдини олиш устида ҳам олиб борилмоқда. (видео)

- Россиядаги таниқли ўзбекистонлик актёр ёрдамга муҳтож ҳамюртларига ёрдам қўлини чўзди. Миллионлаб ўзбек мухлисларига “Барон”, “Сотқин”, “Бригада” ва боша кўплаб омма орасида шуҳрат қозонган фильм ва сериалларда ўз роллари билан танилган ўзбекистонлик актёр Фарҳод Маҳмудов коронавирус туфайли уйларида қолишга мажбур ва ёрдамга муҳтож хамюртларига ёрдам қўлини чўзди. (видео)

- Картошка можароси: Нарх икки баравар ошгани сабаб сотувчи ва харидорлар жанжаллашди. (видео)

- Туркия аэропортидаги ҳожатхонада ухлаëтган ҳомиладор аëл Мирзиëев ҳукуматидан ëрдам сўрамоқда. Коронавирус пандемияси сабаб рейслар бекор қилингани туфайли Истанбулдаги аэропортда қолиб кетган ўзбекистонликлар уч кундан бери аэропорт ташқариси ва ҳожатхонасида ëтишга мажбур бўлмоқда. Уларга кўра¸ Истанбулдаги консуллик вакиллари уларнинг олдига чиқиб гаплашишни умуман истамаяпти. (видео)

- Ўзбекча карантин: "Ўйламасдан чиқарилган қарор деб халқ бир-бирига вирус юқтириб ётибди". 30 мартдан автотранспорт ҳаракати челангани ортидан Ўзбекистон бўйлаб навбатлар пайдо бўлди: “Мана халқнинг аҳволи! Халқни қийнама дейди. Коронавируснинг ҳаммаси шу ерда. Ўйламасдан чиқарилган қарор деб халқ қйиналмоқда, бир жойда ҳаммаси тўпланиб, бир-бирига вирус юқтириб ётибди”. (видео)

- Анора: "Ўзбекистонни эсласам йиғлагим келади!". Озодлик Интернет тармоқларида ўзбек қўшиқларини куйлаб танилган Доғистонлик Аноранинг уйида меҳмонда бўлди. Анора Москвадаги муҳожирликда ишлаб келаётган ўз мухлисларининг саволларига жавоб берди. (видео)

- Муҳожирлар аэропортдаги ўзбеклар учун "оши софи" тайёрлашди. Москва аэропортларида оғир аҳволда қолган юртдошлари ҳақида эшитган-билган бошқа мусофирлар уларга ёрдамга отланди. Озодлик Внуково аэропортида қолаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига нон-ош етказиб беришни режалаштирган бухоролик муҳожирлар билан учрашди. (видео)

- Коронавирусдан ҳимояланиш йўлларидан бири қўлни тез-тез ва яхшилаб ювиш. Коронавирусдан ҳимояланишнинг энг самарали ва оддий усулларидан бири бу қўлни ювиш. Докторлар вирус тарқалишининг олдини олишда қўлнининг барча қисмларини илиқ сув билан совунлаб тез-тез ювишни маслаҳат бермоқда. (видео)

- Пандемияни тушунтиришда болаларга ëрдам - нима учун улар уйда бўлишлари керак? (видео)

- Коронавирус тарқалишидан олдинги ва кейинги Самарқанд. Коронавирус пандемияси сабаб туристлар билан доимо гавжум бўлган Самарқанд кўчалари ҳозирда деярли бўшаб қолган. Кўчада ниқоб таққан саноқли ёшларни учратиш мумкин. Зиёратчилар аримайдиган Ислом Каримов ёдгорлиги олдида эса телефон "ўйнаб" ўтирган бир ниқобли йигит бор эди, холос. (фотогалерея)

- Москвадаги ўзбек чойхоналари коронавирусга қарши қандай курашаяпти? COVID-19 ёки “коронавирус” дунёни ларзага солмоқда. Коронавирус тарқалиши Россиядаги асосан ўзбек муҳожирлари ишлаётган кафе-ресторанларга қандай таъсир этди? (видео)

- Коронавирусдан қандай ҳимояланиш мумкин. (видео Директ)​

- Коронавирусдан қандай ҳимояланиш мумкин. ЖССТ тавсиялари. (видео Директ)​

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG