Сел туфайли Ола Буқа туманида 1,2 млн сомлик, Оқсу туманида 3,7 млн сомлик, Ноокен туманида 1,3 млн сомлик, Бозор Қўрғон туманида 100 минг сомлик зарар кўрилди. Табиий офат Сўзақ туманига катта зарар етказмади.
Сел оқибатида экин майдонлари, боғлар, турар жой бинолари зарар кўрди, сув умумий ҳисмода 53 бош молни оқизиб кетди.
ФВВнинг маълум қилишича, 8-10 май кунлари кутилаётган ёғингарчиликлар оқибатида Ўш, Жалолобдод ва Боткен вилоятларида дарёлар сатҳи кўтарилиши ва сел хавфи пайдо бўлиши мумкин.
Ўтган ҳафтада сел оқими Боткен вилоятида ҳам кузатилди. Етказилган зарар 55 млн 276 минг сомни ташкил қилиши айтилмоқда.