Таъкидланишича, гуманитар юклар (ниқоблар, қўлқоплар, ҳимоя либлослари, ҳимоя кўзойнаклари, дори-дармонлар)ни расмий топшириш маросими «Манас» аэропортида соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов ва Эроннинг ҚРдаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси Саид Харази иштирокида бўлиб ўтди.
Қирғизистонликларнинг юртга қайтишлари билан боғлиқ тафсилотлар очиқ айтилмади.
18 май ҳолатига кўра Қирғизистонда 1216 кишининг касалликка чалингани қайд қилинди. COVID-19 тарқала бошлагандан бери 827 киши соғайиб кетди, 375 киши даволанишда давом этмоқда, уларнинг 6 нафари реанимация бўлимларида экани айтилмоқда. 14 нафар беморнинг вафот этгани маълум қилинди.