Ссылки доступа

Муҳожир оиласи: Алишер Усмоновдан ёрдам сўраб хат йўлладик (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Муҳожир оиласи: Алишер Усмоновдан ёрдам сўраб хат йўлладик! Москвада “ўзини яккалаш” ҳолатида қолаётган меҳнат муҳожирларидан – Аҳмадалиевлар оиласи. Поплик 38 ёшли Муҳаммадали Аҳмадалиев Россия пойтахтида курилишда ишлаб келган. У шу йилнинг март ойида миясига қон қуйилиши туфайли чап оёқ ва қўли фалажланганини сўзлаб берди. (видео)

- Пишириқлар карантинда одамларнинг асосий эрмагига айланди. Ижтимоий тармоқларда билдирилган фикрларга кўра, карантинда ўтирганларнинг аксарияти тўғри овқатланишнинг тарафдори эмас, балки ун ва калорияли маҳсулотларни танламоқда. (видео)

- COVID-19 ва Украина касалхоналаридаги молиявий етишмовчилик. Харков шаҳридаги касалхонага Украинанинг етакчи газ компанияси шахсий ҳимоя воситаларини тақдим қилди. (видео)

- Кавказда қадимги даврларда эпидемияларга қарши қандай курашган. Шимолий Осетия аҳолиси эпидемия даврида Даргав некрополининг минораларида бошпана топган. (видео)

- Коронавирус билан касалланган ўзбекистонлик муҳожир аёл ҳикояси. Москвадаги ижара уйда изоляцияда қолаётган Андижонлик 31 яшар Муяссар Раҳимовада 6 май куни, унинг 22 яшар жияни ва унинг 9 ойлик чақалоғи ҳамда 37 яшар опасида 7 май куни корона вируси инфекцияси аниқланган.(видео)

- Олмаота коронавирус туфайли киритилган чекловларни олиб ташлашга шошмаяпти. 18 майдан Қозоғистонда кафе ва меҳмонхоналар иш бошлади лекин, Олмаота бундан мустасно: шаҳарда овқатланиш шахобчалари хади ҳам етказиб бериш хизмати орқали ишламоқда, меҳмонхоналар эса ҳали ҳам ёпиқ. (видео)

- Осиё: Тожикистон коронавирусдан ўлим бўйича минтақада етакчилик қилмоқда. Тожикистон Марказий Осиё давлатлари орасида коронавирусдан ўлим даражаси бўйича биринчи ўринга чиқди. (видео Настоящее время)

- "Элчихона ходимлари саволларимизга жавоб берса, бас!". Ўзбекистоннинг Москвадаги консуллиги эшиклари олдида бир неча кундан буён ўнлаб ўзбек муҳожирлари йиғилмоқда. Бироқ, консуллик ва элчихона эшиклари улар учун ёпиқ - коронавирус туфайли Москвада жорий қилинган изоляция режими тартиби шундай. (видео)

- Чартер рейс йўловчилари: Ҳомиладор, болали аëллар, кексалар қолиб таниш-билиш қилганлар кетяпти. Туркиянинг Истанбул ва Россиянинг Санкт-Петербург шаҳарларидан 480 нафар ўзбекистонлик чартер рейслар билан парвоз қилган самолётларда 13-14 май кунлари мамлакатга қайтди. 8-12 май кунлари эса, 1200 дан зиёд киши олиб келингани хабар қилинган эди. (видео)

- Россия-Қозоғистон чегарасига йиғилган ўзбекистонликлар Мирзиëевдан транзит йўли очиб беришни сўрамоқда. (видео)

- Россияда оғир аҳволда қолиб кетган ўзбеклар уйга қайтишни орзу қилмоқда. Узбекистон хукумати коронавирус карантинини юмшатаётгани сабабли чет элда колиб кетган узбекистонликлар Ватанга кайтаришга киришди. Президент Шавкат Мирзиёев махсус буйруғи асосида Узбекистон хукумати 12 майдан бошлаб 24 майгача йулга қўйган чартер рейслари рўйхатини эълон қилди. (видео)

- Москвада меҳнат муҳожирлари қурилиш ишларига қайтмоқда. (видео Настоящее время)

- Азиза даво топишни орзу қилмоқда. Исмоиловлар оиласи Бухоронинг Ғиждувон туманидан. Оила Москвага меҳнат муҳожирлигига эмас - сколиозга дучор бўлган 14 яшар фарзанди Азизани даволашга келган. Аммо оила аъзолари коронавирус билан боғлиқ изоляция чекловларига учраб, мамлакатда қолиб кетди. (видео)

- Зарафшон шаҳрига кучли сел келди¸ 300 нафар фуқаро эвакуация қилинди. (видео)

- Москвада изоляциядаги ўзбек талабаларига Рўза кунларида ош тарқатилди. Москвадаги ўзбек жамоаларининг қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик муҳожирларга ёрдам бериш акциялари давом этмоқда. (видео)

- Ўзбекистонда ўқитувчи онлайн дарсларни томда ўтказмоқда: У ерда Интернет яхши ишламоқда. (видео)

- Ўзбекистон элчихонасидан ëрдам¸ ҳукуматдан уч кунлик коридор сўраëтган муҳожирлар. Коронавирус пандемияси ортидан Россияда қолиб кетган ўзбекистонликлар ëрдам сўраб Ўзбекистоннинг Моксвадаги элчихонасига борган. Аммо у ерда уларни на қабул қилишяпти¸ на маълумот беришяпти. Россия-Қозоғистон чегарасига ўз машиналарида келганлар эса ҳукуматдан вақтинча коридор очиб беришларини сўрамоқда. (видео)

- Вирус тарқаётган Москвада муҳожирлар бир нечта тиббиёт комплексларини қурмоқда. Россия ҳукумати коронавирус билан касалланганлар сони кескин кўпайиши ортидан Москванинг бирқанча вақтинчалик клиникаларни ишга солишга киришди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG