Ссылки доступа

Қирғизистонда куч салоҳияти тузилмалари ходимларидан COVID-19га чалинганлар сони 82 нафарга етди


Қирғизистонда COVID-19 инфекцияси куч салоҳияти тузилмалари ходимларидан 82 нафарида аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Таъкидланишича, улардан 33 нафари соғайиб кетди, 49 нафари эса даволанишда давом этмоқда.

Бундан аввал, куч салоҳиятига эга идора ходимларидан коронавирусга чалинганларнинг энг кўпини – милиционерлар ташкил қилиши айтилган эди.

22 май куни Қирғизистонда умумий ҳисобда 1350 кишининг касалликка чалингани маълум қилинди, 949 киши соғайиб кетди, ўлим ҳолати14 тани ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG