Ссылки доступа

Тожик мигранти Россияда етим бўлиб қолган болаларининг ёнига қайтди


Чегаралар ёпилгани боис рафиқасининг дафн маросимида қатнаша олмаган Дилшод Нурматов Душанбедан Москвага учиб кетди.

Тожикистoн расмийларининг маълум қилишича, у Россия томони билан келишилган ҳолда 19 май куни учиб кетди, айни дамда у фарзандлари билан уй карантинида бўлиб турибди.

Тожик мигранти Дилшод Нурматовнинг рафиқаси Гулшан Нурматова бўйрак етишмовчилиги туфайли 5 май куни вафот этди ва Москва вилоятининг Химки шахрига дафн қилинди. Унинг тўрт фарзанди етим бўлиб қолди, энг кичиги атиги 20 кунлик бўлиб, улар бегона юртларда қолиб кетди.

Дилшод Нурматов март ойи ўрталарида қариндошларни кўриб келиш учун ватанига келди. Юртда 10 кун бўлганидан кейин Россиядаги оиласининг олдига қайтиб кета олмади. Чегаралар бекилгани боис Дилшод Тожикистоннинг АбдураҳмонЖомий туманида қолиб кетди.

Дилшод Нурматов кўп йиллардан бери пул топиш мақсадида Россияда ҳайдовчи бўлиб ишлайди. Етти йил аввал рафиқаси ва фарзандларини Москва вилоятидаги Химки шаҳрига олиб келди. Рафиқаси уй бекаси бўлиб, фарзандлар тарбияси билан шуғулланарди. Бир йил муқаддам унинг буйраги касалланди ва касаллик кескинлашди ҳамдаўлимга олиб келди. Чегаралар беркилгани боис рафиқасини сўнги йўлга кузата олмаган оила хўжайини дафн маросимида видеоалоқа орқали иштирок этди.

COVID-19 пандемияси боис Тожикистон март ойи сўнгида ҳаво бўшлиғини беркитди. Кўплаб мигрантлар оиласидан ажралиб қолдилар ва вазият гаровига айландилар.

Расмий маълумотларга қараганда, Россияда 1 миллиондан ортиқ тожик мигранти яшайди ва ишлайди.

XS
SM
MD
LG