Ссылки доступа

Қозоғистонда касалликка чалинганларнинг умумий сони 7 600га яқинлашиб қолди


21 май куни Қозоғистонда коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ 363та янги ҳолат қайд қилинди, уларнинг учдан бир қисми Қарағанда вилоятига тўғри келади, дея хабар берди COVID-19 тарқалишини олдини олиш муассасалараро комиссияси. Олмаотада касалланганлар сони икки мингдан ошиб кетди.

Бугунги кунда бу, Қозоғистон жамоат соғлиғини сақлаш Миллий маркази томонидан тарқатилган хабарга кўра, энг кўп ўсиш ҳисобланади. Айни дамда мамлакатда умумий касалланганлар сони 7597 нафар кишини ташкил қилмоқда.

Қарағанда вилоятида 130 та янги чалиниш аниқланди, ўсиш 43 фоизни ташкил қилади. Бир кун аввал минтақада касалликка чалинганлар 300 нафар эди.

Олмаотадаяна 35 кишининг касаллика чалинганидан сўнг умумий беморлар сони 2 001 нафарга етди.

54 бемор Нур-Султонда аниқланди, бу ерда беморларнинг умумий сони 1 457 нафарга етди. Чимкентда беморлар сони 31 тага ўсди ва 539 нафарни ташкил қилади.

Отирау вилоятида беморларнинг умумий сони 841 нафарга етди — сўнгги бир кеча кундузда ўсиш 25тани, ёки 3,1 фоизни ташкил қилади. Яна 20 та ҳолат Туркистон вилоятида аниқланди, Олмаота вилоятида 24 та янги касал аниқланди. Яна еттита вилоятда сўнги кунларда ўнга яқин бемор аниқланди. Комиссия хабарига қараганда, янги ҳолатлар Шарқий Қозоғистон, Мангистау ва Павлодар вилоятларида аниқланмади.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 3 843 нафар бемор соғайиб кетди, ўлим билан боғлиқ 35та ҳолат қайд қилинди.

XS
SM
MD
LG