Ссылки доступа

Кекса деҳқон: Ҳоким 24 йил давомида обод қилган еримизни бир кунда вайрон қилмоқчи (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Оқ олтинликлар: Бизнинг домларимиз тошқиндан зарар кўрди, лекин бизга ҳеч қандай ëрдам берилмаяпти. Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши ортидан яшаб турган уйлари зарар кўрган оқ олтинликларнинг ëзишича¸ уларга ҳеч қандай ëрдам пули берилмаяпти¸ уларнинг ҳолидан ҳеч ким хабар олмаяпти. (видео)

- Кекса деҳқон: Ҳоким 24 йил давомида обод қилган еримизни бир кунда вайрон қилмоқчи. Андижон вилояти Избоскан туманидан мурожаат йўллаган кекса деҳқонга кўра¸ у ташландиқ¸ ахлатзор бўлиб ëтган ерни 24 йил давомида бутун оиласи билан обод қилишга ҳаракат қилган. Ҳозирги кунда у ерда 18 минг терак бор. (видео)

- Осиё: уйланиш мумкин, тўй мумкин эмас. Москвада полициячилар Кремль деворлари олдида муҳожирни калтаклади. Туркманистон ЖССТ билан маслаҳатлашмоқда: COVID-19га қарши иссиқда қандай кураш олиб бориш мумкин. Тожикистонда уйланишга рухсат бор, тўй ўтказиш мумкин эмас. (видео )

- Гул бизнеси билан шуғулланувчи 21 яшар Саломат гулларини текинга тарқатди. Бишкек шаҳрида гул савдоси билан шуғулланувчи 21 яшар Саломат Бактибек қизи пандемия шароитида ўз дўконидаги гулларини оналарга текин тарқатди. 3 ëшида бир оëғидан айрилган Саломатнинг энг катта орзуларидан бири пул жамғариб уй сотиб олиш. (видео)

- Карантиндан кейинги Ўш. (фотогалерея)

- Карантин шароитида элчихона ва консулликлар қандай ишлаяпти? Россиядан чиқиб кета олмаётган ўзбекистонлик муҳожирлар Ўзбекистон консуллиги олдига келишни давом этмоқда. (видео)

- Жаҳон банки: COVID-19 пандемияси 60 миллион кишини ўта қашшоқ аҳволга тушириб қўйиши мумкин. Хитойнинг илк марта коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланган Ухан шаҳрида ёввойи ҳайвонлар этини ейиш, уларни овлаш ёки боқиш расман тақиқланди.(видео)

- “O‘zbekiston 24”ни танқид қилган икки журналист ишдан бўшатилди. 22 май куни “Sport” телеканали журналистлари Бобур Акмалов ва Жамолиддин Бобожонов “Ориат Доно” радиосидаги танқидий чиқиши учун ишдан бўшатилди. Икки журналист “O‘zbekiston 24” телеканали тарқатаётган хабарлар реал ҳаётдан узоқлигини айтиб, танқид қилган эди. (видео)

- Россияда изоляцияда қолаётган ўзбек муҳожирлари Рамазон Ҳайит байрамини қандай нишонлади? Коронавирус касаллигининг кент тарқаши ортидан Россиядаги мусулмонлар муқаддас Рамазон ойининг тугашини биринчи маротаба ҳайит намозисиз ўтказишди. Байрам намози Интернет тармоқлари орқали онлайн ўқилди. (видео)

- Карантинда Рамазон: ифторликсиз рўза, намозсиз Ҳайит ва Қурбон байрамидан умидлар. Ўзбекистонликлар бу йилги Рамазон ҳайитини, мамлакат тарихида илк бор, карантин шароитида - Ҳайит намозисиз қаршилади. Рамазонда масжидлар ёпиқ қолди, таровеҳ намозлари ўқилмади. Дунёдаги аксар мусулмонлар каби, ўзбекистонликлар ҳам, Қурбон ҳайитигача аҳвол яхшиланишига умид қилмоқда. (видео)

- Ҳужжати йўқ ўзбекистонлик муҳожир аёлга туғруқхонада боласини беришмаётир. 1992 йилда Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида туғилган Нигина Хидирова онасининг ўлими ва отасининг ёш аёлга уйланиши боис 15 ёшида Россияга келиб қолган. Айни пайтда у минглаб ўзбекистонлик муҳожир аёллар қаторида Россияда коронавирус касаллиги тарқалиши ва карантин режими тугашини кутиб қолмоқда. (видео)

- Россия-Қозоғистон чегарасида палаткада ëтган ўзбек муҳожирлари президентдан ëрдам сўрамоқда. (видео)

- COVID 19: Пандемиянинг иқтисодий таъсири, бепул вакцина, вирус қачон йўқолиши ҳақида. (видео)

- Карантин даврида тўрт фарзандини боқаётган она. Тўрт фарзанднинг онаси Ойгул Бекбаева маълумоти бўйича модельер. Карантин пайтида уни велосипедда учратиш мумкин эди. У болаларини боқиш учун кийимларни тикиб, уларни мижозларига етказиб беришни тухтатмаган. (ҚР видео)

- Муҳожир оиласи: Алишер Усмоновдан ёрдам сўраб хат йўлладик! Москвада “ўзини яккалаш” ҳолатида қолаётган меҳнат муҳожирларидан – Аҳмадалиевлар оиласи. Поплик 38 ёшли Муҳаммадали Аҳмадалиев Россия пойтахтида курилишда ишлаб келган. У шу йилнинг март ойида миясига қон қуйилиши туфайли чап оёқ ва қўли фалажланганини сўзлаб берди. (видео)

- Коронавирус билан касалланган ўзбекистонлик муҳожир аёл ҳикояси. Москвадаги ижара уйда изоляцияда қолаётган Андижонлик 31 яшар Муяссар Раҳимовада 6 май куни, унинг 22 яшар жияни ва унинг 9 ойлик чақалоғи ҳамда 37 яшар опасида 7 май куни корона вируси инфекцияси аниқланган.(видео)

- Осиё: Тожикистон коронавирусдан ўлим бўйича минтақада етакчилик қилмоқда. Тожикистон Марказий Осиё давлатлари орасида коронавирусдан ўлим даражаси бўйича биринчи ўринга чиқди. (видео Настоящее время)

- "Элчихона ходимлари саволларимизга жавоб берса, бас!". Ўзбекистоннинг Москвадаги консуллиги эшиклари олдида бир неча кундан буён ўнлаб ўзбек муҳожирлари йиғилмоқда. Бироқ, консуллик ва элчихона эшиклари улар учун ёпиқ - коронавирус туфайли Москвада жорий қилинган изоляция режими тартиби шундай. (видео)

- Чартер рейс йўловчилари: Ҳомиладор, болали аëллар, кексалар қолиб таниш-билиш қилганлар кетяпти. Туркиянинг Истанбул ва Россиянинг Санкт-Петербург шаҳарларидан 480 нафар ўзбекистонлик чартер рейслар билан парвоз қилган самолётларда 13-14 май кунлари мамлакатга қайтди. 8-12 май кунлари эса, 1200 дан зиёд киши олиб келингани хабар қилинган эди. (видео)

- Россия-Қозоғистон чегарасига йиғилган ўзбекистонликлар Мирзиëевдан транзит йўли очиб беришни сўрамоқда. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG