Ссылки доступа

Тожикистон президенти COVID-19 эпидемияси шароитида биринчи марта минтақаларга ташриф буюрди


Президент Эмомали Раҳмон Тожикистонда коронавирус мавжудлиги ҳақида эълон қилинганидан кейин биринчи марта мамлакат бўйлаб ишчи ташрифини амалга оширди.

Охирги марта у март ойида Сўғд вилоятига бориб, Наврўз тантаналарида иштирок этганди. Тожикистон 30 апрель куни коронавирус юқтирилган биринчи ҳолат ҳақида эълон қилди.

Президент матбуот хизмати 28 май куни давлат раҳбар раҳбари Жайҳун туманига борганини хабар қилди. Расмий маълумотга кўра, Жайҳунда Раҳмон “аҳолининг яшаш шароити ва деҳқон хўжаликларининг экин майдонларидан фойдаланиш ҳолати” билан танишган.

Фотосуратлар туркуми тожик лидерининг мазкур тумандаги боғ ва далаларга ташриф буюрганини кўрсатади. Аввалги ташрифлардан фарқли ўлароқ, бу гал у борадиган йўлларга гилам ва паёндозлар тўшалмаган. Сафар чоғида Эмомали Раҳмон буғдой ўриш жараёни ва агротехникалар ҳолати билан танишди.

Матбуот хизматининг хабарида яна айтилишича, президент сафари чоғида Жайҳуннинг туман марказий касалхонасига кирган. Суратлардан кўринадики, учрашувлар ижтимоий масофага риоя қилинган ва индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтган.

Президент Раҳмоннинг Хатлон вилоятига ташрифи мамлакатда сўнгги ойда коронавирус касаллиги билан боғлиқ юзлаб ҳолатлар қайд этилган ва расмийлар фуқароларни ҳушёрликкка ва санитария-эпидемиология чораларига риоя қилишга чақираётган бир пайтга тўғри келди. Расмийларнинг айтишича, коронавирус билан оғириганларни даволаш бепул, бироқ ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари даволаниш беморларнинг ўз ҳисобларидан олиб борилаётганини ва улардан 5 минг доллардан талаб қилаётганларини ёзишмоқда.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлигининг маълумотига кўра, Тожикистонда COVID-19 га чалинганларнинг умумий сони 3563 нафарни ташкил этмоқда. Расмий маълумотга кўра, 1674 киши коронавирусдан соғайган, 47 киши вафот этган.

Расмий рақамлар ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан шубҳа остига олинмоқда ва “халқ” рўйҳатига кўра, бугунги кунда мамлакатда коронавирус ва пневмониянинг 354 нафар қурбони мавжуд. Рўйхат ОАВ, ижтимоий тармоқлар хабарлари ва вафот этганларнинг қариндошлари маълумотларига асосланган.

XS
SM
MD
LG