Ссылки доступа

Сўх жанжали: уйлар ёнди, 187 ўзбекистонлик жароҳатланди


Сўх туманидаги можаро натижасида туман шифохонасига ўқ еган ва жароҳатланган 187 ўзбекистонлик келтирилган, 15 нафари вертолётда вилоят шифохоналарига олиб кетилган, 5 нафари жонлантириш бўлимида.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 25 қирғизистонлик жароҳатланганини хабар қилди. Булардан 4 нафари шифохонанинг жонлантириш бўлимида, 2 нафарининг аҳволи оғир.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати раҳбарлари "Чашма" чегара пунктида учрашиб, "эскалацияга йўл қўймаслик" ҳақида келишувга эришди.

Ижтимоий тармоқлардаги қатор каналлар, жумладан Телеграм тармоғидаги Farg'onaliklar каналида президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафтанинг пайшанба куни - 4 июнда Фарғонага вилоятига бориши ҳақида хабар пайдо бўлди.

31 май кунги жанжалга сабаб бўлган Чашма қишлоғидаги булоқ атрофи панжара билан ўраб олиниб, унинг ҳудудида замонавий дам олиш маскани барпо этилади.

Бу ҳақда 1 июнь кунги Абдулла Ариповнинг Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Қубатбек Бўрўнов билан учрашуви пайти қарор берилган.

Келишувга мувофиқ яқин келажакда Чашма дам олиш маскани ташкил этилади.

1 июнь куни Бош вазир Абдулла Арипов Сўх жанжалида жароҳатланиб, касалхонага ётқизилган сўхликлар ҳолидан хабар олди.

XS
SM
MD
LG