Баёнот Хитойда туғилган ва келиб чиқиши уйғур бўлган, бир неча йил Қирғизистондан юз миллионлаб доллар пулни олиб чиққан тадбиркор Айеркен Саймаитининг ўлдирилиши бўйича 2 июнь куни парламент эшитуви чоғида берилди.
“Озод Европа/Озодлик радиоси” медиакорпорацияси президенти Жейми Флай бу баёнотни “ўз бойлиги ва ҳукуматни ҳимоя қилишга уринаётган корррупциялашган шахслпр”нинг журналистлардан олаётган “қасд”и дея таъкидлади.
Саймаити ўтган йил ноябрида Истанбулда ўлдирилди. Аввалроқ у журналистларга Қирғизистондан курьер ва электрон ўтказмалар йўли билан пулларни олиб чиқишдаги ўзининг схемаси акс этган молиявий ҳужжатларни тақдим қилган эди.
Унинг ўлимидан кейин Озодликнинг қирғиз таҳририяти, «Клооп» янгиликлар сайти ва OCCRP суриштирувларни эълон қилди. Унда таъкидланишича, Саймаити олиб чиққан капиталларга мамлакат Давлат Божхона агентлиги раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг алоқаси бор экан. Мазкур мақола Қирғизистонда ўтган йилнинг ноябрида оммавий норозиликларга сабаб бўлди.
Нуфузли сиёсий воситачи бўлмиш Матраимов ва унинг оиласи Саймаити билан қандайдир алоқадорликни ва Қирғизистон божхона хизматида коррупция мавжудлигини инкор қилади. У ва унинг оиласи мақоладан сўнг судга туҳмат қилингани бўйича шикоят билан мурожаат қилди.
Парламент комиссиясининг 2 июн кунги мажлисида МХДҚ бош тергов бошқармаси бошлиғи Самидин уулу Сагинбек баёнот берар экан, ўз идораси икки нафар гувоҳдан кўрсатма олгани, уларнинг сўзларига қараганда Саймаити Озодлик радиосининг қирғиз хизматига «100 минг доллар» тўлаганини маълум қилди. Қўмитада бошқа далиллар борми, дея берилган саволга, Сагынбек салбий жавоб берди.
Терговнинг фикрича, қотилликдан аввал Саймаити ва Қозоғистон паспортига эга уйғур тадбиркори, Марказий Осиё, БАА ва АҚШда кўчмас мулк ҳамда юк ташиш бўйича яширин бизнес-империяси эгаси Хабибулла Абдуқадир ўртасида пул бўйича можаро бўлиб ўтган. Саймаити Абдуқадир учун жаҳон бўйлаб юз миллион долларлаб пулўтказган. Абдуқадир Азаттик радиоси, «Клооп» ва OCCRP биргаликда суриштирув ўтказиб мақола эълон қилгунга қадар кенг жамоатчилликка деярли маълум эмас эди.