Ссылки доступа

Туркманистон COVID-19га қарши кураш учун АҚШдан $500 000 олади


АҚШ ҳукумати COVID-19 профилактикаси учун Туркманистонни қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча 500000 АҚШ доллари ажратди. Бу ҳақда АҚШнинг Туркманистондаги элчихонаси маълум қилди.

АҚШ ҳукумат ресурслари томонидан Туркманистондаги барча партнерларга ажратиладиган умумий маблағ 1,42 миллион долларни ташкил қилади.

Апрелда АҚШ COVID-19 пандемиясига қарши курашиш учун Туркманистонга тиббий ёрдам кўринишида 920 000 доллар берган эди. Расмий маълумотларга кўра, сўнги 20 йилда Қўшма Штатлар Туркманистон ҳукумати ва маҳаллий ҳамкорлар билан икки томонлама ва минтақавий дастурларни амалга ошириш мақсадида мустаҳкам ҳамкорлик қилар экан 207 миллион АҚШ доллари, жумладан соғлиқни сақлаш дастурига 21 миллион АҚШдолларидан кўпроқ маблағ ажратди.

Туркманистон раҳбарияти мамлакатда COVID-19 йўқлиги борасида баёнот беришда давом этмоқда.

Туркманистон COVID-19 тарқалишига қарши чора-тадбирлар кўриш мақсадида март ойида халқаро авиақатновларни тўхтатди ва давлат чегарасини, жумладан юклар транзити учун ёпди.

Туркманистондаги Азатлиқ мухбирларининг ва мустақил медиа нашрларнинг хабарига кўра, Туркманистонда COVID-19 қарши кураш асосан чеклов характерига эга. Аҳолининг мамлакат ичкарисида ҳаракатларининг чеклови билан бир қаторда мамлакат даволаш муассасаларида ёзги дам олишда мижозларнинг қабули ҳам чекланди.

«Хроники Туркменистана» нашрининг хабар беришича, бу йил Ашхабод мактабларида болалар учун ёзги тугараклари беркитилди.

31 майкуни маълум бўлишича, 10 июнга қадар Туркманистон ва Эрон ўртасидаги чегаранинг очилиши кечиктирилади. Аввалроқ Эрон амалдорлари икки мамлакат ўртасидаги чегаралар 1 июнга қадар очилиши юзасидан хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG