Ссылки доступа

Қирғизистонда ички авиарейслар 5 июнда тикланади


Қирғизистонда ички авиарейслар аввал айтилганидек 8 июнда эмас, балки 5 июнда тикланишига рухсат берилди. Жума кундан бошлаб жамоат транспортида минтақалараро йўловчилар ташила бошланади.

ҚР бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Бороновнинг огоҳлантиришча, жамоат транспортида қаттиқ назорат ўрнатилади. Йўловчилар ўтираётганда ниқоб тақиш, ҳароратини ўлчаш мажбурий бўлади.

«Автобус ва маршрут таксиларда йўловчи ташиш хавфсиз бўлиши керак. Биз ҳамма нарса санитар меъёрларга мос келишини ўйлашимиз керак», - деди Боронов коронавирусга қарши кураш Республика штаби мажлисида.

Бундан аввал, Қирғизистонда 8 июндан ички авиарейслар тикланиши айтилган эди. Бишкек-Ош ўртасидаги авиақатновлар бир кунда бир марта амалга оширилади.

Қирғизистонда мунтазам авиарейслар март ойи ўртасида янги кўринишдаги COVID-19 коронавируси фонида тўхтатилган эди. 22 мартдан мамлакатда фавқулотда вазият режими амал қилмоқда, 25 мартдан йирик шаҳар ва айрим туманларда - фавқулотда ҳолат режими жорий қилинди.

1 майдан ҳукумат босқичма-босқич турли турдаги корхоналарнинг ишлашига рухсат берди.

XS
SM
MD
LG