Ссылки доступа

Туркманистонда уруш ветеранлари давлат мукофотлари учун пул тўлашга мажбурланди


Дарғана туманидаги Гажажак шаҳар Шихариқ посёлкасида яшовчи 90 ёшли Атанияз оға уруш вақтида фронт ортида ишлаган. Ўтган ойда Туркманистон ҳукумати фронт ортида ишлаганларни ғалабанинг 75 йилиги муносабати билан мукофотлашга қарор қилгани бир қатор ортиқча мураккабликларни келтириб чиқарди.

Дарғана туман расмийлари фронт ортидаги ветеранларнинг ўзларига совғаларни сотиб олишни юклади. Бундан ташқари оқсоқоллар мукофот олиш учун талаб қилинган ҳужжатларни тўплашга мажбур бўлди. Бу ҳақда Азатлиқ радиоси мухбири маълум қилди.

«Лебапда мукофотланмоқчи бўлган фуқаролар совға ва медаль учун 1000 манат ($28,5)дан тўплашди, сўнг бу пуллар кексалар ўртасида тақсимланди», дейди мухбир.

Уруш вақтида фронт ортида ишлаган Атанияз оғанинг айтишича, медаль олиш учун 1000 манатни Дарғана туман маъмуриятига тўлаган.

Бу йил Туркманистонда Улуғ ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75-йиллиги катта тантана билан нишонланди, унинг шарафига мустақиллик йилларида илк бор ҳарбий парад ўтказилди.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов ветеранларни «1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги» юбилей медали билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Аммо президент фармонида уруш ва фронт орти ветеранларига ҳаражатларни қоплаш ва медални олиш учун маълумотнома тўплашлари борасида айтилмаган.

XS
SM
MD
LG