Ссылки доступа

Собиқ-судья: Қирғизистон МХДҚ терговни бошқа томонга йўналтиришга уринмоқда


ҚР Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «Азаттиқ» суриштируви давомида фош қилинган коррупция схемасини тергов қилиш ўрнига, уни бошқа томонга йўналтиришга ва бу воқеада журналистнинг ўзини айбдор қилишга уринмоқда. Қирғизистон Конституцион палатаси собиқ судьяси Клара Сооронқулованинг фикри шундай.

«Агар МХДҚ коррупция схемаси йўқлигини аниқлаган бўлса, терговдаги маълумотларни асоссизлигини исботласа ва шундан кейин журналист дезинформация учун пул олгани ҳақида баёнот берганда эди, буни тушунса бўларди. Аммо улар бошқа йўлдан боришди ва журналист гўёки пул олганини айтишди», - дейди собиқ судья «Ынгайсыз суроолор» дастурида.

Сооронқулованинг фикрича, тергов қаҳрамонлари ноқонуний бойиш масаласида текширилиши керак.

2 июн куни ЖКнинг фуқаро Айеркен Саймаитининг шахсини ўрганиш билан боғлиқ маълумотни текшириш ва вазиятни ўрганиш бўйича депутатлик комиссиясининг мажлисида муассасалараро тергов гуруҳи терговнинг айрим деталларини ошкор қилди.

Парламент комиссиясининг 2 июн кунги мажлисида МХДҚ бош тергов бошқармаси бошлиғи Самидин уулу Сагинбек баёнот берар экан, ўз идораси икки нафар гувоҳдан кўрсатма олгани, уларнинг сўзларига қараганда Саймаити Озодлик радиосининг қирғиз хизматига «100 минг доллар» тўлаганини маълум қилди. Қўмитада бошқа далиллар борми, дея берилган саволга, Сагынбек салбий жавоб берди.

Айрим депутатлар ва фаоллар МХДҚнинг маълумотини «журналистларни ёмонотлиқ қилиш» дея таърифламоқда.

XS
SM
MD
LG