Ссылки доступа

Қирғизистон халқаро авиарейсларни 15 июндан қайта тиклашни режалаштирмоқда


Халқаро авиақатновлар 15 июндан қайта тикланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон фуқаро авиация Агентлиги раҳбари Қурманбек Акишев маълум қилди.

«Айни дамда ҳаракатлар алгоритми келишилмоқда. Имкониятга қараб ҳар бир авиакомпания ўз саналарини - қачон ва неча марта рейсларни амалга ошириш борасидаги режаларини таклиф қилмоқда», - деди Акишев.

Унинг сўзларига қараганда, халқаро парвозлар жадвали ва парвозлар тезлиги ишлаб чиқилмоқда. Ҳафтада 17-16 та рейс, кунига 2-3 та рейс амалга оширилиши кутилмоқда.

3 июн куни маълум бўлишича, Қирғизистонда ички авиарейслар аввал айтилганидек 8 июндан эмас, балки 5 июндан амалга оширила бошланади. Шунингдек, жума кундан бошлаб жамоат транспортида минтақалараро йўловчилар ташила бошланади.

Қирғизистонда мунтазам авиарейслар март ойи ўртасида янги кўринишдаги COVID-19 коронавируси фонида тўхтатилган эди. 22 мартдан мамлакатда фавқулотда вазият режими амал қилмоқда, 25 мартдан йирик шаҳар ва айрим туманларда — фавқулотда ҳолат режими жорий қилинди.

1 майдан =укумат босқичма-босқич турли турдаги корхоналар ишлашига рухсат берди.

XS
SM
MD
LG