Ссылки доступа

Тожикистонда руҳий хасталар шифохонасида 50 бемор COVID-19га чалинган, аммо расмийлар рад қилмоқда


Тожикистонинг Сўғд вилоятидаги руҳий хасталар шифохонасининг 50 га яқин бемори COVID-19га чалинди. Доимий назоратда бўлган беморларнинг қай тариқа касалликка чалингани маълум эмас. Шифохона администрацияси беморларнинг коронавирусга чалиниш фактини инкор қилмоқда.

3 июн куни руҳий хасталар шифхонасига борганлар Радио Озодига мурожаат қилиб, беморларнинг маълум қисми коронавирусга чалингани ҳақида маълумот беришди. Далил сифатида улар шифохонанинг икки шифокори билан бўлиб ўтган суҳбатнинг аудиоёзувини келтиришди, унда таъкидланишича, бугунги кунда мазкур клиниканинг50 нафар бемори COVID-19га чалинган.

Сўғд вилоят руҳий хасталар шифохонаси директори Нодира Саидова, «беморларимизнинг коронавирусга чалингани ҳозирча тасдиқланмади» деди, ҳамда телефонини ўчириб қўйди ва шундан кейинги қўнғироқларга жавоб қайтармади.

Мазкур беморлар Хўжанд шаҳар шифохонасида рентген-текширувдан ўтишди, натижада 50 кишига COVID-19 ташхиси қўйилди. Шифохона администрациясининг тасдиқлашича, руҳий хасталар шифохонасининг беморлари бу ерда текширувдан ўтди, аммо “юқори”нинг топшириғига кўра COVID-19га чалинган беморлар статисткасини ошкор қилиш тақиқланганини қўшимча қилиб ўтишди. Суҳбатдошимиз коронавирусга чалинган руҳий беморларнинг аниқ сонини билиш учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожжат қилишни тавсия қилди.

Тожикистонлик психиатор Баракатулло Ниёзовнинг сўзларига қараганда, “беморларни ҳолсизлантирмаслик учун” руҳий беморларнинг ҳолатига қараб психотроп препаратларни камайтириш ёки бутунлай тўхтатиш керак.

XS
SM
MD
LG