Ссылки доступа

Туркияда саратонга чалинган туркманистонлик аёл юртга қайтишни истамоқда


Туркманистон фуқароси Гулбаҳор Рейимова май ойи сўнгида оғир аҳволда Туркия шифохонасига олиб келинди. Гулбаҳор билан видео интервью Хайрия гуруҳининг Фейсбукдаги саҳифасида пайдо бўлди.

Гулбаҳор Рейимованинг айтишича, бир йил аввал Туркманистондан Туркия келибди, ҳамда тўрт ой ошхонада идиш ювибди, бу ерда унга иши учун ҳақ тўлашмабди.

Хайрия гуруҳи саҳифасидаги маълумотга кўра, Гулбаҳор Рейимова 1960 йилда Туркманистоннинг Лебап вилояти Фараб туманида туғилган бўлиб, айни дамда Истанбулнинг Еникапидаги Саматья шифохонасида даволанмоқда. У онкологик касалликдан азият чекмоқда. Шифокорларнинг айтишларича, аёлнинг аҳволи ниҳоятда оғир. Аёлни даволаш учун пул тўпланди.

Туркияга келишдан аввал Гулбаҳор Рейимова Туркманистон шарқидаги Лебап вилояти Фарап туманида истиқомат қилган. Уч фарзанднинг онаси бўлмиш аёлнинг эри ва ўғли вафот этган. Унинг вояга етган икки қизи бор. Гулбаҳорнинг қизлари онаси билан алоқани йўқотиб қўйишди ва унинг ўлими ҳақидаги хабарни олишди. Урф-одатга кўра, ўлим ҳақида хабар топганларидан уч кун ўтиб маросимларни ўтказишди. Ҳамдард кишилар Гулбаҳорни топшганидан сўнг улар қизлар билан видеоалоқани уюштирдилар.

Гулбаҳорнинг айтишича, Туркияга келишдан аввал саломатлиги яхши бўлган. Кейинроқ жигари билоан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши билан у танишлар ёрдами билан Саматья шифохонасига ётқизилди.

Гулбаҳор Туркманистонга қайтишни истамоқда, Туркияда унинг ҳеч кими йўқ. Айни дамда коронавирус пандемияси боис мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар йўқ. Бундан ташқари, унга қараб турганларнинг айтишларича, аёлнинг аҳволи ниҳоятда оғир бўлиб, у даволанишга муҳтождир.

Туркманистоннинг минглаб фуқаролари мамлакатдаги иқтисодий инқироз туфайли ҳар йили пул топиш учун хорижга чиқиб кетишади. Кўп ҳолларда яқинларидан йироқда бўлган туркманистонликлар ўзларни йўқотиб қўйишади ва чорасиз вазиятга тушиб қоладилар. Азатлиқ радиоси манбаларининг маълумотига кўра, сўнгги 10 йилда 2 миллионга яқин фуқаро Туркманистонни тарк этган.

XS
SM
MD
LG