Ссылки доступа

Прокурорлар Қирғизистон собиқ бош вазири Сапар Исаков учун 20 йил қамоқ жазоси берилишини сўрамоқда


Биринчи май туман судида Бишкекдаги Тарих музейини реконструкция қилиш ва Чолпон Отада ипподром қурилишида қонун бузилишлари тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида прокуратура собиқ бош вазир Сапар Исаков учун 20 йил қамоқ жазоси берилишини сўради.

Давлат айблови унга 247 млн сом ($3,3 млндан кўпроқ) миқдорда жарима белгилаш ва аввалги айбловлар ҳисобга олинган ҳолда 20 йил муддатга ҳукм чиқарилишини сўради. Президент аппаратининг собиқ бўлим мудири Мира Карибаевага жарима белгилаш сўралди.

«Азаттиқ» радиосига адвокат Бақит Автандил уулунинг айтишича, Карибаевага қўйилган модда ўзгартирилди: «Исаков учун Бишкекдаги Иссиқлик Электр марказини реконструкция қилиш иши ҳисобга олинган ҳолда 20 йил қамоқ жазоси берилиши сўралди. Карибаева аввалига «Коррупция» моддасибўйича айбланди, кейинроқ «Хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш» моддасига ўзгартирилди. Унга нисбатан 260 минг сом ($3,5 минг) жарима белгилаш кўзда тутилмоқда. Бизнинг фикримизча, иш сиёсийлаштирилган. Чунки Исаков Жээнбеков ҳаракатларига қарши чиққан эди».

ҚР бош прокуратурасига кўра, Тарих музейиниреконструкция қилиш вақтида қонун бузилишлари туфайли бюджетга 101,6 млн сом ($1,3 млн кўпроқ) миқдорида зарар етган. Иш бошқаси билан – Чолпон Отадаги иппадром қурилишида хуқуқ бузилишлари иши билан бирлаштирилди.

Бу ишлар доирасида олтита фигурантга ҚР Жиноят кодексининг 303 («Коррупция») моддаси бўйича айблов қўйилди. Улар орасида ҚР хукуматининг собиқ раҳбари Сапар Исаков, президент аппарати собиқ бўлим мудири Мира Карибаева ва бошқалар бор.

2019 йил декабрида Бишкекдаги Свердлов тумансуди пойтахтдаги ИЭМ модернизацияси чоғида коррупция иши бўйича ҳукм чиқарди. Хукмга кўра, собиқ бош вазир Сапар Исаков 15 йил қамоққа хукм қилинди.

XS
SM
MD
LG