Ссылки доступа

Бош вазир Фарғона вилояти ҳокимининг чегарада юз берган инцидентдан кейинги ҳаракатини юқори баҳолаган


3 июнь куни Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати тарқатган хабардан маълум бўлишича, сессияда қатнашган Бош вазир Абдулла Арипов Фарғона вилояти ҳокимининг чегарада юз берган можародан кейинги ҳаракатини юқори баҳолаган.

Матбуот хизмати Бош вазирнинг Ғаниев ҳақидаги мана бу гапларини маълум қилди:

Как сообщила пресс-служба администрации Сохского района, говоря о главе (хокиме) Ферганской области, премьер-министр, в частности, сказал следующее:

«Албатта, бир неча кун олдин чегара ҳудудидаги бўлган нохуш ҳолат кўп нарсаларни қайтадан кўриб, қайтадан қарашга ҳаммамизни мажбур қилди. Бевосита Президентимизнинг топшириқлари билан мен бошчилигимда вазиятни ўрганиш учун мутасадди идоралар раҳбарлари етиб келишди.

Биринчи навбатда вилоят раҳбари Шуҳрат Ғаниев ва бошқа раҳбарлар етиб келиб вазиятни чуқурлашишига йўл қўймаган. Тинчликни қадрига етиш бу жуда катта бахт», – деди Бош вазир.​

31 май куни чегаранинг баҳсли қисмида жойлашган Чашма булоғи суви устида икки давлат ватандошлари ўртасида чиққан инцидент гувоҳлари, томонлар ўртасидаги можаронинг тўқнашувга айланишиб кетишида маҳаллий раҳбарлар, хусусан, Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниевни айблаб келмоқда.

Тўқнашувлар пайтида ҳоким Шуҳрат Ғаниев ва Сўх тумани собиқ ҳокимининг тошбўрон қилингани акс этган видеолар эса, 2 кундан буён ижтимоий тармоқларда баҳсу муноазараларга сабаб бўлиб қолмоқда.

1 июнь куни Сўхга борган Бош вазир билан юзма юз учрашувга йиғилган сўхликлар Ш. Ғаниевнинг истеъфосини ҳам талаб қилган эди.

XS
SM
MD
LG