Ссылки доступа

Парламентда Қирғизистоннинг ЕОИИдаги ҳуқуқи қайта кўриб чиқилиши таклиф қилинди


Қирғизистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзоликда иқтисодий фойдани сезмаяпти. Республиканинг ташкилотдаги ҳуқуқини қайта кўриб чиқиш керак, дея баёнот берди айрим қонун лойиҳаларига ўзгартиш киритишга бағишланган парламент эшитувларида бюджет ва молия қўмитаси раиси Эмил Токтошев.

Унинг айтишича, масаланинг долзабрлиги Қозоғистон билан чегарадаги вазиятнинг кескинлашиши билан боғлиқдир, маълумки бу ерда юк машиналарининг навбати чўзилиб кетган.

Қирғизистон ЕОИИ га 2015 йил 12 августда кирган. Ташкилотга аъзолик Арманистон, Белорус, Қозоғистон ва Россия ҳам аъзо бўлган ЕОИИ ҳудудларида товар, хизмат, капитал ва иш кучларининг эркин ҳаракатланишини кўзда тутарди. Бироқ ташкилотга аъзоликнинг бошланишиданоқ қирғизистонлик тадбиркорлар Қозоғистон ҳудудлари орқали товарлар экспортида қийинчиликлар билан тўқнаш келди. Вақти вақти билан чегаранинг қирғиз томонида бир неча километрлик машиналар навбати пайдо бўла бошлади.

4 июн куни Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Эркин Асрандиев баёнот бериб қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият иттифоқдош давлатлар ўртасидаги шартномага мос келмаслигини айтди. «Узоқ йиллардан бери Қозоғистон билан чегарада мураккаб вазият кузатилмоқда. Ўтган йилдан бошлаб вазият кескинлашди. Сўнгги ҳафталарда вазият янада кескин тус олди. Бугунги кунда 300–400 машина навбатда турибди», — деди Асрандиев.

XS
SM
MD
LG