Ссылки доступа

Сўхдаги жанжалда қовуғидан яраланган йигит оғир аҳволда қолмоқда


31 май куни Ўзбекистон - Қирғизистон давлат чегарасида бўлган инцидентда ўқ еган сўхлик 19 яшар йигит оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.

Йигитнинг отаси ўғли ҳануз шифохонанинг жонлантириш бўлимида қолаётганини айтди. Исмини сир сақлашни лозим топган отага кўра, шу кунга қадар ИИВ ёки прокуратура ўғлининг жароҳатлангани юзасидан унга мурожаат қилмаган.

Сўхлик отанинг айтишича, 31 май куни инцидент содир бўлганда у яйловда эди. Ўғли жароҳатланганини эшитгач, қишлоққа қайтган.

31 май куни хабар йўлланган сўхлик тиббиёт ходимларидан бири айни жароҳатлар билан тушган бемор ҳақида билдирган эди:

"Бир бемор ўқ еган, пистолетдан. Оёғига, бўйнига ва жинсий азосига ўқ еган. 2001 йилда туғилган М.С.С. Ўқ бир томонидан кириб нариги томонидан чиққан. Аҳволи ўрта оғир, кўп қон йўқотган".

Сўх туман ҳокимлиги Ахборот хизмати, 1 июнь кечга яқин, жами жароҳатланган 187 беморнинг 15 нафари вертолётларда вилоят шифохоналарга етказилганини билдирган.

XS
SM
MD
LG