Ссылки доступа

Таътилга чиқишни режалаштиряпсизми? Коронавирусга тест топширинг (тўплам)


- Таътилга чиқишни режалаштиряпсизми? Коронавирусга тест топширинг. Коронавирус пандемиясидан энг кўп зарар кўрган соҳадардан бири — бу туризмдир. Қозоғистон сайёҳлик агентликлари раҳбарлари бизнес "музлаб қолди" деб шикоят қилмоқда. Ташқи туризм йуў, ички туризмнинг истиқболлари унчалик катта эмас. (ҚРдан видео)

- АҚШдаги намойишлар нафақат зўравонлик ва талон-торож, балки бирдамлик ва тинчлик чақириқлари фонида ўтмоқда. Айрим давлатларда ОАВ асосан АҚШ бўйлаб содир бўлаётган зўравонлик ва тартибсизликларни ёритмоқда. Аксар ҳолатларда тўқнашувлар давомида ҳар икки тараф бир-бирини қўллаб, меҳр-мурувват кўрсатган ҳолатлар ҳам кузатилаётгани эса эътибордан четда қолмоқда. (видео)

- Нима учун коронавирусга қарши курашнинг «швед модели» муваффақиятсиз тугади. Швеция ҳукумати коронавирусга қарши курашнинг модели самарасизлигини тан олди. (видео Настоящее время)

- Ўзбек муҳожирлари: Фарзандларимиз тил ва маданиятимизни сақлаб қолиши керак! Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нишонланаётганига бу йил 70 тўлди. Бу кунда Россияда меҳнат қилаётган миллионлаб ўзбек муҳожирлари ҳам ўз фарзандларини муҳожиратда тарбия қилишмоқда. Жажжи мигрантлар ота-ва оналари билан бирга 1 июн байрамини изоляция ва карантин ҳолатида кутиб олишмоқда. (видео)

- Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев нега Сўхда тошбўрон қилинди? Фарғона вилояти ҳокимининг Сўх чегарасини ёпиш, тумандаги "жанжалчи қишлоқларни харитадан ўчириш"ини айтиб, таҳдид қилгани иддао қилинмоқда. (видео)

- Москвада “ўзини яккалаш” ҳолатида қолаётган ўзбекистонликлар маҳаллий полиция ходимлари ҳужумига учраганини иддао қилди. Ўзини Бахтиёр деб таништирган самарқандлик 25 ёшли меҳнат муҳожири уч нафар полициячи Москванинг Ясенево туманида ижарада яшаётган ўзбекистонлик аёллар квартирасига 30 апрель куни бостириб кирганини сўзлаб берди. (видео)

- Қирғизистонлик жарроҳ Гиннесснинг Рекорклар китобига кирди. Tиббиёт фанлари доктори, жарроҳ Мамбет Мамакеев 67 йиллик фаолиятида энг кўп операцияларни бажарган шифокор сифатида Гиннеснинг Рекордлар китобига киртилди. (видео)

- Тошкентдан келган муҳожир АҚШда қамоқдан кейин рассомчилик билан шуғулланмоқда. Ўзбекистонлик эмигрант Анатолий Фатахов АҚШга эркинлик излаб кетган. У радионуклид диагностикаси бўйича диплом соҳиби бўлди, лекин 60 ёшга кирганида касбдошининг фирибгарлиги туфайли қамоққа тушди. Фатахов онасини ва карьерасини йўқотди, аммо тўсатдан ўзида рассомлик истеъдодини кашф этди. (видео)

- АҚШ: Жордж Флойд ўлимидан кейин рўй бераётган тартибсизликлар. АҚШда норозилик намойишлари бир неча кундан бери давом этиб, тартибсизликларга айланди. (фотогалерея)

- Ўзбекистонда масофадан бошқариладиган артиллерия қуроли синовдан ўтказилмоқда. (фотогалерея)

- Оқолтинликлар: Бизнинг домларимиз тошқиндан зарар кўрди, лекин бизга ҳеч қандай ëрдам берилмаяпти. Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши ортидан яшаб турган уйлари зарар кўрган оқолтинликларнинг ëзишича¸ уларга ҳеч қандай ëрдам пули берилмаяпти¸ уларнинг ҳолидан ҳеч ким хабар олмаяпти. (видео)

- Изоляцияда қолган ўзбек аёли ёрдамга муҳтож. Навбатдаги қахрамонимиз - Раъно Насриддинова. Мухожир аёл 43 ёшда. 11 йил олдин Раъно артритнинг оғир формаси билан касалланиб қолади. Бироқ, ўз юртида унга тўғри ташҳис қўя олмаганликлари ва нотўғри препаратлар тайинлангани туфайли унинг ҳолати оғирлашиб қолади. (видео)

- Кекса деҳқон: Ҳоким 24 йил давомида обод қилган еримизни бир кунда вайрон қилмоқчи. Андижон вилояти Избоскан туманидан мурожаат йўллаган кекса деҳқонга кўра¸ у ташландиқ¸ ахлатзор бўлиб ëтган ерни 24 йил давомида бутун оиласи билан обод қилишга ҳаракат қилган. Ҳозирги кунда у ерда 18 минг терак бор. (видео)

- Осиё: уйланиш мумкин, тўй мумкин эмас. Москвада полициячилар Кремль деворлари олдида муҳожирни калтаклади. Туркманистон ЖССТ билан маслаҳатлашмоқда: COVID-19га қарши иссиқда қандай кураш олиб бориш мумкин. Тожикистонда уйланишга рухсат бор, тўй ўтказиш мумкин эмас. (видео )

- Гул бизнеси билан шуғулланувчи 21 яшар Саломат гулларини текинга тарқатди. Бишкек шаҳрида гул савдоси билан шуғулланувчи 21 яшар Саломат Бактибек қизи пандемия шароитида ўз дўконидаги гулларини оналарга текин тарқатди. 3 ëшида бир оëғидан айрилган Саломатнинг энг катта орзуларидан бири пул жамғариб уй сотиб олиш. (видео)

- Карантиндан кейинги Ўш. (фотогалерея)

- Карантин шароитида элчихона ва консулликлар қандай ишлаяпти? Россиядан чиқиб кета олмаётган ўзбекистонлик муҳожирлар Ўзбекистон консуллиги олдига келишни давом этмоқда. (видео)

- Жаҳон банки: COVID-19 пандемияси 60 миллион кишини ўта қашшоқ аҳволга тушириб қўйиши мумкин. Хитойнинг илк марта коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланган Ухан шаҳрида ёввойи ҳайвонлар этини ейиш, уларни овлаш ёки боқиш расман тақиқланди.(видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG